Россия: «Эхо Москвы» радиосининг бошловчисига пичоқ билан ҳужум қилишди

774

Номаълум кишилар «Эхо Москвы» таҳририятига кириб келиб радио бошловчи Татьяна Фельгенгауэрни пичоқ билан бўйнига санчган.

Ходимларга ҳужум бўлганини радионинг муҳаррири Алексей Венедиктов ўзининг твиттер аккаунтида билдирган.

«Радиостанцияга кириб келган одам бошловчи Татьяна Фельгенгауэрни пичоқ билан бўнига санчган. У касалхонага етказилиб, унга катетер қўйилди», — деб ёзади у.

 

Шифокорларнинг айтишича, энди журналист қизнинг ҳаётига хавф йўқ.

Назоратчилар ҳужум қилган кишини зарарсизлантириб, полицияга ўтказиб беришган.

«Дождь» Mashнинг телеграм-каналига таяниб, ҳужум қилганлар икки киши эканлигини ёзмоқда. Нашрнинг маълумотига кўра, номаълум кишилар газ баллондан кузатувчининг юзаига сочиб, таҳририятга кириб боришган.

Ҳозирча номаълум кишининг ҳужумини сабаби номаълум, бироқ «РИА Новости» нашри ўзининг маълумот манбаасига таяниб, бу «шахсий адоват» сабабли бўлганини ёзмоқда.

«Интерфакс» нашрининг билдиришича, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳужумнинг асосий версияси қатори бебошликни қарамоқда.

«Ҳужум Фельгенгауэрнинг журналистик фаолиятига боғлиқ эмас», — деб айтган нашрнинг маълумот манбааси.

Татьяна Фельгенгауэр — россиялик журналист, бошловчи ва «Эхо Москвы» радиосининг бош муҳаррирининг ўринбосари. У радиода 10 йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият олиб боради.

«Мустақил газетининг (Независимая газета)» бош муҳаррири Константин Ремчуков билан биргаликда «Танқидий фикр (Особое мнение)» дастурини олиб боради.

«Эхо Москвы» — ўзининг интервьюлари ва таҳлилий дастурлари билан куну тун ҳаво тўлқинларида янграган радио қатори маълум. Россия ҳукумати бир неча марта радионинг фаолиятини тўхтатиб ёки ёпишга ҳаракат қилган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева