Россия: Саратовда беш қирғизистонлик йўл ҳалокатига учради

677

Россиянинг Саратов шаҳридан узоқ бўлмаган йўлда салонида Қирғизистон фуқаролари бор енгил машина оғдарилиб кетган. Йўл ҳалокати сабабли беш киши жабрланиб, улар касалхонага ётқизилди.

Йўл ҳалокати 23-октябрь куни эрталаб бўлган. «Хонда» русумидаги минивэннинг ҳайдовчиси машинани бошқара олмай қолганлиги сабабли машина йўлдан чиқиб кетиб, оғдарилган.

Натижада беш одам жабрланган. Россиялик ОАВларининг маълумотига кўра, уларнинг барчаси Қирғизистон фуқаролари бўлган.

«Мокроус аҳоли пункити яқинида енгил машина баландликдан тушиб, оғдарилиб кетган», — деб билдирди «РИА Новости» давлат автоинспекциядан.

Жабрланганлар ўрта жароҳатлар билан касалхонага ётқизилди. Йўл ҳодисасининг сабаблари аниқланмоқда. Шунингдек Қирғизистоннинг Россиядаги элчилиги ҳам воқеа сабабларини аниқламоқда.

Бу Саратовда Қирғизистон фуқаролари учраган биринчи йўл ҳалокати эмас. Жорий йилнинг сентябрь ойининг бошида икки «Тойота» русумидаги машина шосседа тўқнашган.

Ўшанда ташқи ишлар министрлиги етти қирғизистонлик жабрланганини билдирган.

Муаллиф: Метин Жумагулов