Талас: Йўл ҳалокатидан икки киши ҳалок бўлиб, яна икки киши жароҳатланди

567

Талас вилоятининг Талас районидаги йўлда «Хонда CRV» билан «Фольксваген Пассат» русумидаги машиналар тўқнашган. Йўл ҳодисасида икки киши ҳалок бўлиб, уч нафари касалхонага етказилди.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълуомтига кўра, «Хонда CRV» билан «Фольксваген Пассат» русумидаги машиналар 22-октябрда соат 09:00да Чон-Токой ва Орол қишлоқларининг орасида тўқнашган.

Йўл ҳалокатида «Фольксвагена Пассат» ҳайдовчиси билан йўловчиси ҳалок бўлган. «Фольксваген»нинг икки йўловчиси билан «Хонда CRV»нинг ҳайдовчиси турли даражадаги тан жароҳатлари билан касалхонага етказилган.

Патруль милиция йўл ҳодисасининг сабабларини аниқлаб, керакли экспертиза тайинланди.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева