«Милан»нинг собиқ футболчиси Тбилиси мэрлигига сайланди

629

«Милан» футбол клубининг собиқ ўйинчиси Кахабер Каладзе Тбилиси шаҳрининг мэри бўлди. Миллий терманинг собиқ сардори, Каладзе — “Грузин орзуси” партиясининг номзоди.

Каладзе сайловда 51,13 фоиз овоз олди. Унинг рақиби мустақил номзод Александра Элисашвилига эса сайловчилар 17,46 фоиз овоз берган.

“Бирдамлик миллий харакати” партиясидан номзод  Заал Удумашвили учинчи ўринни олди (16,53 фоиз).

Грузия пойтахтининг мэрини сайлашда аҳолининг 43,4 фоизи иштирок этди.

Каха Каладзе «Динамо Тбилиси», «Динамо Киев», «Милан» ва «Дженоа» футбол клубларида ҳимоячи бўлган.

Спорт карьерасини у 1993 йили Украина клубининг назарига тушгач Тбилисининг «Динамо» клубидан бошлаган.   «Динамо Киев»да Каладзе уч мавсум ўтказди  — уч карра Украина чемпионатида ғолиб бўлди ва бир марта мамлакат кубогини қўлга қиритди.

2001 йили ҳимоячи «Милан»га ўтди. За девять лет (2001-2010) в составе итальянского гранда, футболист дважды становился обладателем кубка Лиги чемпионов, чемпионом Серии А и обладателем Кубка Италии.

2010 йили Каладзе «Дженоа»  футбол клубига ўтди ва у ерда икки мавсумни ўтказиб, 2012 йили карьерасини тугатди.

Мазкур йили беш карра Грузиянинг энг яхши футболчиси унвонининг соҳиби “Грузин орзуси” партиясига киради ҳамда энергетика ва таббий ресруслар министри этиб тайинланади.

Муаллиф: Каминат Имирханова