Бишкек: Асанбойдаги олти ресторанда ёнғин чиқди, ўт ўчирилди

729

Бишкекнинг жануби-шарқидаги Асанбой кичик районида йирик ёнғин содир бўлиб, ёнғиндан олти ресторан ва фитнес клуб зарар кўрди. Ҳалок бўлганлар йўқ, ўт ўчирилди, қутқарувчилар гуруҳи тозалаш ишларини олиб бормоқда.

Асанбой кичик районидаги ёнғинни ўчириш беш соатдан ортиқ вақтни олди — олти ресторан, бир фитнес клуб ёниб кетди. Тиббиёт ходимлари берган маълумотлга кўра ёнғиндан жароҳатланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Бунга қадар Бишкекда бир куннинг ўзида шунча сондаги ресторанларнинг ёнғин ичида қолиши кузатилмаган.

ФҲМнинг билдиришича ёнғин илк «Ганбей» ресторанидан чиққан ва қўшни биноларга — «Марио», «Кайзер», «Корчму», «Бухару», «Барклайс» (қисман ёнган) ва «Дельта» фитнес клубига илашган.

Ёнғин сабаблари ҳозирча номаълум. Шунингдек зиён миқдори ҳам аниқланмади. Аниқ маълумотларни ФҲМ тўлиқ тозалаш ишларидан сўнг бериши мумкин.

Муассасадан айтилишича, ёнғин хабари эрталабки соат 10да берилган. Туш вақтида  — таҳминан соат 13да ўт ўчирилиб, бошқа биноларга ўтишининг олди олинган.

Лекин бу вақт орасида Асанбой кичик районининг янги қимидаги “ресторанлар кўчаси”нинг аксар қисми зиён кўриб бўлган эди.

Сурат: Даниил Хашковский, Айбол Кожомуратов

Муаллифлар: Даниил Хашковский, Субанбек Ташбалтаев