Бошпрокуратура: Транспорт министрлиги «Кыргызаэронавигации»га «асоссиз» 6,5 миллион сом ажратган

602

 Бош прокуратура Транспорт ва йўллар министрлигининг «Ҳаво қатнови хизмати давлат ишхонаси»га «асоссиз» 6,5 млн сом ажратганини аниқлади. Текширувдан кейин мазкур муассаса пулни давлат бюджетига қайтариб берган.

Бош прокуратура Транспорт ва йўллар министрлигининг 2017-йили «Ҳаво қатнови хизмати давлат ишхонаси» ҳисобига авиадиспетчерлар билан ишхонанинг бошқа ходимларига субсидияларни тўлаб бериш учун 6 млн 833 минг сом ажратганини аниқлаган.

Бироқ бош прокуратурада муассасанинг ўтказишлари «асоссиз» бўлган деб ҳисоблашади, сабаби «Ҳаво қатнови хизмати давлат ишхонаси» — даромадли ишхоналарнинг бири.

Бош прокуратура прокурор акт тузиб, Транспорт ва йўллар министрлиги бўлинган маблағни давлат бюджетига қайтариб берди.

Муаллиф: Метин Жумагулов