Бишкекнинг Асанбай кичик районининг жанубий томонида қурилаётган уйнинг қулаши вақтида 11 қурувчи жабрланди. Жабрланганларнинг иккиси оғир аҳволда касалхонага ётқизилиб, яна тўққиз қурувчига воқеа бўлган жойда ёрдам кўрсатилди.
Қурилаётган уй тахминан соат 14:00да қулаган. Натижада ҳалок бўлганлар йўқ.
Бинонинг деярли уч қавати қурилиб, унинг ўртаси қулаган.
Давлат экотехинспекциясининг бош инспектори Шараф Ачылдиевнинг айтишича, қулаш қурилиш қоидалари бузилганлиги учун бўлган. Қурилишини олиб борган фирмага бинонинг қурилиш меъёрларини барча тегишли талабларига кўра келтириши бўйича билдирув қолдирилди.
«Бу қоида бузиш учун қурилиш олиб бориш билан техник назорат олиб борган етакчи, прораб жавобгарликка тортилади. Бу одамлар қурилиш объектида бўлишлари керак эди. Айбдорларни аниқлаймиз», — деди у.
Қурилаётган объект «Авангард стиль» компаниясига тегишли. Компаниядан қулаш сабабларини аниқлашаётганини билдиришди.
Воқеадан кейин ходимлар зудлик билан бинонинг қулаб тушган қисмини яшил материал билан ўрашган, шу сабабли қулаган қисмини кўриншини иложи бўлмай қолган.
Около Жаната рухнул каркас строящегося дома, есть пострадавшие. Рабочие в спешке накрыли все тканью.
— Bolot (@BKolbaev) 23 октября 2017 г.
Милиционерлар барча қурувчилардан тушунтириш хати олгандан сўнг уларга қурилиш ишларининг қоидалари тушунтирилиб, уйларига қўйиб юборилди.
Жорий йилнинг февралида Бишкекда шундай воқеа бўлган, унда шаҳар марказида қурилаётган бинонинг бешинчи қаватини ёпаётганда қурилиш объекти қулаб, тўрт қурувчи жабрланган.
Агар сизларга воқеа сабаблари маълум бўлса, уларни бизнинг востапп-канал орқали маълум қилинг +996 555 44 10 06.
Муаллиф: Айдай Эркебаева