Қирғизистон чегара хизмати билдиришича, Қирғизистон фуқаролари ва қирғиз авто машиналарини ҳам Қозоғистоннинг назорат ўтказиш бекатларида тирбандликда турибди. Узоққа қатновчи ҳайдовчиларнинг таъкидлашича, эллар бир оз имкон бўлса чегарадан «ўтиб кетишга» ҳаракат қилишмоқда.
Қозоғистоннинг ахборот ва коммуникациялар министри Даурен Абаев Bnews.kz нашрига берган интервьюсида чегарада «режали ҳаракатлар» бўлаётганини, ўтказишни назорат қилиш эса ўлка ҳудуди бўйича кучайтирилганини айтган.
«ОАВлари Атамбаев сўзлари сабабли қозоқ-қирғиз чегарасига босим ўтказишган. Менимча, президентлик сайлови сабабли шундай чоралар бошқа чегарадош давлатлар томонидан қабул қилинган. Бу яхши тажриба», — деди министр.
Унинг айтишича, йўловчиларни тинимсиз ташишга рухсати йўқлиги сабабли етти автобус жарима майдонига етказилган.
Бундай қонун бузарликлар учун қирғиз ҳайдовчилари умумий уч млн тенгедан ортиқ (тахминан 614 000 минг сом) жарима тўлашга мажбур бўлишади.
Бу орада Қирғизистоннинг узоққа қатновчи ҳайдовчиларининг мустақил профсоюзининг раиси Дастан Мирякубов эллар бироз имконият бўлса «Кордай» назорат-ўтказиш бекатидан ўтиб кетишга ҳаракат қилишмоқда деб билдирди.
«Бизнинг профсоюз вакилларининг айтишича, хорижий давлат рақамидаги машиналар рус-қозоқ чегарасидан муаммосиз ўтишмоқда», — деди Мирякубов.
Қирғизистон чегара хизматининг маълумотига кўра, икки давлат чегарасида йиғилганларнинг сони камаймаяпти. 14-октябрь тонгидан бери «Акжол-Автойўли» бекатида 250га яқин киши навбат кутишган.
«Кордай-Автодорожный» назорат-ўтказиш бекатининг Қозоғистон томонидан 25 га яқин машина юки билан навбатда турган. Қирғизистон ҳудудида шлагбаумдан ДАНгача яна 200 оғир юк ташувчи машина билан енгил машиналар йиғилган.
Қирғиз чегарачилари «Ак-Тилек-Автодорожний» бекатида 150 оғир юк машинасининг навбатда турганини аниқлашган.
Уларнинг айтишича, қозоқ чегарачилари ҳар бир машинани ярим соатдан текшираётгани сабабли узоқ навбат кутишлар юзага келмоқда.
«Чалдибар», «Токмок» ва «Чон-Капка» бекатларида чегарадан ўтишга 50га яқин автомашина турган.
Қирғизистоннинг фавқулотда ҳолатлар министрлиги назорат-ўтказиш бекатларининг ёнида тирбандликда қолган фуқаролар учун исинишга ва овқатланишга чодирлар ўрнатиб, тез ёрдам машиналарини навбатга қўйган.
Муаллиф: Александра Титова