Президентнинг социал-демократлар партиясининг номзоди Сооронбай Жээнбеков КТРКдаги теледебатларга келмади. Унинг вакили номзоднинг келмаганини «тиғиз тарғибот дастури» билан тушунтирди.
Дебатларнинг сўнги куни — иккинчи турнинг иккинчи куни — 12-октябрда КТРКнинг бевосита эфирида бўлди. Эфирга умумий тўрт номзод келди: Темир Сариев, Азимбек Бекназаров, Адахан Мадумаров ва Арсланбек Малиев. Жээнбековнинг вакили уни дебатга келмаганини «ташвиқот ишлари жадал» бўлаётгани сабабли деб тушунтирди.
Бунинг фарқлилиги норози фикрларнинг билдирилмаганлиги бўлди.Асосан номзодлар ўзларининг дастурлари ҳақида тсўзлаб бермоқда эди, аммо, ҳар доим эмас. Масалан, Мадумаров Жеенбеков билан учрашувни кутган ва эфир бошида уни қўполлик билан маъмурий рнсурсда айблаб, у ҳақда ўй ҳулосаларини айтиб, танқид қилган.
«Мен такроран айтаман: [Порахўрлик ва овозларни сотиб олиш] бўйича бўлган курашда истак бўлиши лозим.Агарда маҳаллий тармоқларни очиб кўрсак, номзодларнинг қаерда ва нима иш қилиб юрганлигини билиш мумкин.Нима учун биз ҳукумат вакиллари ҳалқни стадионга олиб кириб ва уларни номзодлар келгунга қадар тўхтатиб турган вақтларни кўрмаймиз?» — деб савол бериб ноорози бўлди Мадумаров.
Дебатнинг эфир саволларига мос бир неча секцияларга бўлинган.
Масаланинг асосий мавзуси порахўрликка қарши курашиш бўлди.
Номзодлар муаммони хал қилиш йўлларини тавсия қилишгани билан у даражада фарқлана олишгани йўқ. Бекназаров «қатъий чораларни кўришни » тавсия қилди. Сариев ишлаган қонунлар учун чиқди, Мадумаров эса порахўрликка қарши курашнинг намоёнлиги истакка гина мухтож деди. Малиев эса сайловни «қонуний овоз сотиб олишт » деб атади.
Секция Сариевнинг парламент сайлов системасига асосан айтган айблови билан эсда қолди.Номзод қонун чиқариш органига "билимсиз кишилар" келаётганига эътибор қилди, унинг таъкидлашича, давлат хизматига номзодлар тест орқали синовдан ўтиб, сўнг жойлашишлари лозим.
Навбатдаги мавзу суд ҳодимлари орасидаги порахўрлик бўйича бўлди. Бу ҳақда номзодлар суд ҳодимларининг ойлик маошини кўтариш керак деган фикр билдиришди. Малиев билан Сариевнинг тортишуви эсда қоладиган бўлди, сабаби Малиев судларни халқ танлаши керак деса, иккинчиси судларни танлаш ва уларнинг ишларини назорат қилиш кенгаши тузилиши керак деб билдирди.
Бошқарув формасини муҳокама қилишда Малиев билан Бекназаров қурилтой институтини киритишни таклиф қилишди. Уларнинг фикрича, олий мансабдаги амалдорлар қурилтой орқали халлқа ҳисобот беришга мажбур бўлишади. Бу масалада Мадумаровнинг фикри бир томонлама бўлди — у ўлкага президент бошқаруви формаси киритиш зарурлигини билдирди. Сариев эса гапнинг бари парламентда деб, тадбиркорлик билан сиёсатни ажратишга чақирди — «сен тадбиркорса ёки сиёсатчисан» дейди у.
Ишсизлик. Бу масалада Сариевнинг фикри анча түзүлүштүү болду — собиқ премьер-министр тадбиркорликни ривожлантириб, инвестиция жалб қилишни таклиф қилди. Малиевнинг фикрича, технологияни ривожлантириш керак. Мадумаров «йўллар эмас фабрикалар қуришни» таклиф қилди, сабаби йўл қурилишидан маблағ ўғирланади. Бекназаров билдиришича, парламент 2010- 2015-йиллари ишсизлик сонини камайтиришни ваъда қилган, бироқ ҳамон бу ваъдалар бўйича ҳисобот бермаган.
Хавфсизлик ва ташқи сиёсат бўйича мавзуда номзодларнинг фикрлари иккига бўлинди. Бекназаров билан Малиев Қирғизистон ўзини-ўзи ҳимоя қилиши керак деса, Сариев билан Мадумаров хавфсизлик масалалари халқаро ташкилотлар ва иттифоқдош ўлкалар билан биргаликда ҳал қилинади деб айтишди.
Сўнги савол ҳижобни таъқиқлаш ҳақида бўлди. Деярли барча номзодлар президент Алмазбек Атамбаевнинг дин билан маданиятни алмаштирмаслик кераклиги ҳақида айтган чақирувини такрорлашди. Мадумаров ҳижобни таъқиқлаш ўрнига фуқароларни мактабдан бошлаб дин масалаларини ўтиш кераклигини қўшимча қилди.
Муаллиф: Эльмурат Арикбаев