Кун сурати: Сапар Исақов Сочида. Тўққиз президентнинг орасидаги ягона премьер-министр

911

Қирғизистон премьер-министри Сапар Исаков (охирги ўнг томонда) Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг 11-октябрдаги йғинида. Исаков йиғинда тўққиз президентнинг орасида ягона премьер-министр бўлди.

МДҲ ўлкаларининг кенгаши 11-октябрда Россиянинг Сочи шаҳрида бўлди. Учрашувга Қирғизистон номидан премьер-министр Сапар Исаков қатнашди, сабаби президент Алмазбек Атамбаев тадбирга икки кун қолганда ўзининг сафарини тўхтатган.

Давлат раҳбари президент сайловига бир ҳафта қолганда ўлкадаги «хавфсизлик билан тартибни ёки назорат қилиш» учун Қирғизистонда қолишга қарор қилган. Унда президентнинг матбуот хизмати давлат раҳбари «сайлов куни оммавий тартибсизликни уюштириш фактлари аниқлангани» сабабли ўлкада қолишга қарор қилганини маълум қилган.