Қозоғистон ҳукумати билдиришича, қирғиз-қозоқ чегарасидаги вазият бўйича Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан Қирғизистоннинг премьер-министри Сапар Исаковнинг ўртасида сўзлашувлар бўлмаган.
Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизмати 12-октябрда билдиришича, Сапар Исаков қирғиз-қозоқ чегарасидаги навбат кутишлар бўйича Назарбаев билан ҳеч қандай сўзлашувлар олиб бормаган.
Қозоқ ҳукуматининг маълумотига кўра, Назарбаев Қозоғистон ҳукуматига қирғиз премьер-министри ўзининг фэйсбук саҳифасида қирғиз-қозоқ чегарасидаги барча муаммоларнинг ҳал қилиниши ҳақидаги билдируви бўйича топшириқ бермаган.
Қозоғистоннинг матбуот хизматининг маълумотига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқининг Сочидаги кенгашида Исаков «қисқа суҳбат» бўлганини сурат ҳам тасдиқлаб туради.
«Ҳақиқатда, Қозоғистон ҳукуматига бу масала бўйича ҳукуматлар аро кенгаш ўтказиш топширилган (қирғиз-қозоқ чегарасидаги навбат кутишлар бўйича — ред. огоҳлантириш.)», — деб айтилмоқда билдирувда.
Қозоғистон ҳукумати чегаранинг барча ҳудудларида миграция қонунларини бузганларни, контрабандачиларни ва террористларни аниқлаш бўйича «режали операция» олиб борилаётганини эслатди.
Премьер-министр Сапар Исаков 11-октябрь куни кеч Қозоғистон президенти Нурсултан Назарбаев билан икки ўлканинг орасидаги навбат кутишлар масаласини бартараф қилиш бўйича сўзлашувлар ўтказганини билдирган.
«Музокалардан сўнг президент Нурсултан Назарбаев Қозоғистон ҳукуматига чегарада пайдо бўлган масалаларнинг барчасини ҳал қилиш топшириғини берди», — деб ёзган у ўзининг фэйсбук саҳифасида.
Дипломатик можаро
Чегарадаги назорат-ўтказиш бекатларидаги вазият Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев билан Қозоғистон ҳукумати ўртасидаги дипломатик аразлашишлардан кейин оғирлашган.
Қирғизистон президенти қозоқ ҳукуматини «Қирғизистоннинг қулатилган президенти [Курманбек] Бакиевни яхши кўрганига» ва улар ўлканинг «бойликларини ўғирлаш» бўлаётганида айблаган.
«Ўртача Қозоғистоннинг бир фуқаросининг даромади 10 марта кўп, Қирғизистонникига нисбатан. Унда нима учун ҚОзоғистонда нафақаларнинг миқдори 10 марта эмас бўлгани 1,5 марта кўп, нима учун? Сабаби қозоғистон бойлигини ўғирлашмоқда. Улар Қозоғистоннинг халқидан кетмайди», — деган Атамбаев 11-октябрда ўқитувчиларга мукофотларни топшириш маросими вақтида.
Қирғиз президентининг сўзлари президент Нурсултон Назарбоевнинг Омурбек Бабанов билан бўлган учрашувига реакция билдирув бўлган. Бабанов Қирғизистоннинг президентлик сайловида асосий номзод ва ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.
Атамбаевнинг билдирувларига Қозоғистон томондан бир неча реакциялар бўлган. Қирғиз президентини қозоқ премьер-министри, ТИМ ва Қозоғистоннинг ижтимоий ривожлантириш министри айблаган.
Қозоғистоннинг премьер-министри Бакитжан Сагинтаев Атамбаев сўзларини «провокация, масъулиятсизлик ва ёлғон» деб атаган. Унинг фикрича, президент «сайлов олди мақсадлар бўйича» ёлғон билдирув айтган.
Қозоғистоннинг ТИМи Атамбаевнинг сўзларига «кескин қаршилик» билдириб, бундай билдирувлар икки ўлканинг ўртасида «бўлмаслиги» керак деб ҳисоблаган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева