Бабановнинг штаби ўзига қарши кўрсатма учун МҲДҚни «провакация»да айблади

660

Президентликка номзод Омурбек Бабанов штаби миллий хавфсизлик давлат комитети томонидан эълон қилинган Дениз Раимкуловнинг кўрсатмаларини «провокация» деб атади. «Ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарлик кўришда» гумон қилиниб қўлга олинган киши Бабанов агар сайловда мағлуб бўлса «тўнтаришни» молиялашга тайёрланаётганини билдирган.

Бабанов штабидан билдиришларича, Раимкуловнинг кўрсатмалари ёзиб эълон қилинган видео — МХДҚ томонидан бўлган «провокация». Маълумотга кўра, Раимкулов жиноий гуруҳда эканлигини биргина махсус хизмат билган.

Номзодларнинг штаби ОАВлар, махсус хизмат ва бошқа давлат органлари ҳукуматнинг социал-демократлар (КСДП) партиясининг президентликка номзоди бўлган Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби ҳисобланган Бабанов ҳақида «кўзкўрона ёлғон маълумот» тарқатишмоқда.

«МХДҚ секин-асталик билан миллий хавфсизликни таъминлаган органдан сиёсий провокацияларни тайёрлаш бўйича органга айланмоқда», — деб айтилган штабнинг билдирувида.

Номзоднинг штаби президент Алмазбек Атамбаевни Бабановга нисбатан «қора пиар» ва «провокация» қилаётган ОАВлар материалларини «диққат билан» текширишга чақирди.

Миллий хавфсизлик давлат комитети телефон орқали Kloop.kgнинг мухбирларига Бабанов штабининг билдирувига изоҳ беришмаган. Махсус хизматнинг вакили саволга хат орқали жавоб беришга ваъда қилди. Бу материални сайтга чиқариш вақтида МХДҚдан жавоб олмаган.

Бабановнинг билдиришича, «ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёргарликда» гумонланиб қўлга олинган Раимкуловнинг видеога ёзилиб интернетда эълон қилинган кўрсатмасига жавоб қайтариш реакцияси бўлиб қолди.

Раимкуловнинг айтишича, бу вақтгача «ҳукуматни босиб олишга тайёрланишда» гумонланиб қўлга олинган депутат Канат Исаев Бабановдан агар 15-октябрда бўладиган сайловда президентликка номзод мағлуб бўлса «тўнтариш» уюштириш учун пул олган.

Исаевнинг қўлга олиниши

МХДҚ сиёсатчи Исаевни 30-сентябрда қўлга олиб, унга қарши «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёрланиш учун жиноий иш қўзғалган. Исаевни 30-ноябргача МХДҚнинг тергов қамоғига қамашган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев «оммавий тартибсизлик уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан тил бириктирган».

Тергов версияси бўйича Исаев билан унинг «шериклари» президент сайловининг «натижаларини ўзгариши» учун қаршиликка чиқадиган одамларни ўз қаторларига тортишган.

Махсус хизматларнинг маълумотига кўра, агар 15-октябрдаги президет сайловида Бабанов мағлуб бўладиган бўлса, тартибсизликлар амалга ошарди.

Бабанов ўзи билдиришича, Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун қўлга олишган. Бабановнинг фикрича, уни президентлик учун курашда биринчиликда келаётгани учун қоралашга ҳаракат қилишмоқда.

Махсус хизмат Бабановнинг Исаевни қўлга олиниши бўйича айтганларини тергов билан жамоатчилик фикрини «сиёсий томонга» буриш ҳаракати деб атаган.

Омурбек Бабанов — 15-октябрда бўладиган сайловда ҳукумат партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақибларидан бири.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президентлик сайловида 11 одам курашмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева