Билим бериш мақсадида 30дан ортиқ помирлик қирғиз Норин вилоятига кўчирилди

704

Қирғизистон ҳукумати Афғонистондан 33 помирлик қирғизларни Норин вилоятига кўчирди. Кўчирилганларнинг кўпчилиги бундан кейин билим олишга имкон олган ўсмирлар.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Афғонистондан олти оила Норин вилоятига келди. Келганларнинг орасида вояга етмаган 17 ўсмир бор.

Помирлик қирғизлар Норин вилоятининг касалхонасида тўлиқ текширувдан ўтишади. Шифокорлар кўчиб келганларни 5-7 кун оралиғида назорат қилишади, сабаби улар баланд тоғ шароитида яшашган.

Кўчирилганлар орасида ҳомиладор қиз билан бир ярим ёшли гўдак бор, улар шифокорларнинг алоҳида назоратида бўлишади. Кўчириб келинган қирғизлар Норин вилоятига жойлаштирилади.

Помир қирғизларини кўчириб келиш иши уларнинг Афғонистонда билим олиш шароити йўқ бўлгани учун юзага келган.

Ҳукумат 2-октябрда помирлик қирғизларга 7 млн сом миқдорида гуманитар ёрдам билан бирга экспедиция жўнатган. Ёрдам дори-дармон, озиқ-овқат ва кийим-кечак турида берилган.

Аввалроқ Қирғизистонга 50 помирлик қирғизларнинг кўчирилиши маълум қилинган, бироқ барчаси чет ўлкага чиқиш паспортини олишмаган.

Ҳукумат маълумотига кўра, Қирғизистон мустақил бўлгандан бери тарихий юртига 60 минга яқин этник қирғизлар қайтиб келган.

Ҳозирда помир қирғизлари — 1575-1930-йиллар оралиғида Афғонистонга доимий яшаш учун кетган қирғизларнинг авлоди. Улар шароити оғир, билим олиш билан соғлигини мустаҳкамлашга шароити йўқ Юқори ва Кичик Помир тоғларида яшашади.

Қирғизистонда помирликларнинг тарихий диёрига қайтиши бўйича масала бир неча марта кўтарилган, бироқ хал қилинмаган. Қирғизистон ҳар йили Помир тоғларида яшаган қирғизлар учун гуманитар ёрдам етказган экспедицияни жўнатади. Ҳозирда Помирда 2000 мингдан ортиқ этник қирғиз истиқомат қилади.

Муаллиф: Айдай Эркебаева