Сайлов-2017: Торобаевга КТРКдан эфир вақти берилди

532

Қирғизистон президентлигига номзод Бакит Торобаев КТРКдан алоҳида эфир соат олади. Телеканалда Торобаевга марказий сайлов комиссиясининг таклифидан кейин эфир соат беришга қарор қилишди. Бу вақтгача Торобаев теледебатларнинг асосида берилган эфирдан ўзи бош тортган, бироқ кейинчалик у эфирга чиқишга рухсат беришни талаб қилишган.

Президентликка номзод Бакит Торобаев 9-октябрда соат 17:55да КТРКнинг эфирига чиқади деб билдирди МСКнинг матубот хизмати. Унга 25 дақиқалик эфир вақти берилади.

Аввалроқ телеканал Торобаевди теледебатларнинг иштирокчилари рўйхатига қўшмаган, сабаби сиёсатчи қонун бўйича унга берилган эфир вақтидан ўзи бош тортган.

Бироқ кейинчалик Торобаев ўз қарорини кўриб чиқиб, КТРКдан уни теледебатлар иштирокчиларининг рўйхатига қўшишни талаб қилган.

Шундай бўлса ҳам КТРКдан Торобаевни теледебатлар иштирокчиларининг рўйхатига қўшишдан бош тортишган, улар бу нарсани «телеканал эфири — машина эмас» деб тушунтирган.

«Ҳурматли номзодлар! Илтимос тўғри тушунглар, телеканалнинг эфири — машина эмас. Истаганда тўхтатиб, истаганда ҳайдаб кетадиган. Бироқ ҳаммасини тайёрлаш мумкин эмас. Жуда оз вақт қолди», — деб ёзган Карипбеков.

МСК ўз навбатида барча номзодларга «бир хил имкониятлар берилиши» керак деб тушунтириб, телеканалга Торобаевге эфирга чиқишга имкон беришни таклиф қилишган.

Аввалроқ Төрөбаев КТРКнинг тизимига берган «Ала-Тоо 24» маълумот телеканалининг эфирида сиёсатчининг штаби томонидан сайловчиларни сотиб олиш ҳақида сюжет кўрсатилгандан кейин телеканал билан ҳамкорликдан бош тортган.

«Провокацион сюжет»

«Торобаевнинг ташвиқотчилари сайловчиларни сотиб олишмоқда» деган номли сюжетда Торобаевнинг вакили пул бериб, фуқароларнинг шахсий маълумотларини билишга ҳаракат қилаётгани кўрсатилган.

Торобаев штабидан билдиришича, видео ҳақиқатга хос эмас ва у «провокация учун номаълуи кишилар иштирокида» тасвирга олинган. Сиёсатчи штабининг вакиллари фикрича, «провокация сюжети» берилиши Торобаевнинг номусига доғ туширади.

Торобаев сайловда КТРКни аккредитациядан маҳрум қилишни талаб қилган. Марказий сайлов комиссияси президентликка номзоднинг аризасини кўриб чиқишга ваъда қилган.

Бакит Торобаев — Қирғизистонда президентлик лавозимига номзодларнинг бири. У 2017-йилнинг 17-сентябрида бошқа президентликка номзод Омүрбек Бабанов билан бирлашган. Агар уларнинг иттифоқи сайловда ғолиб бўлса, Бабанов президент, Торобаев премьер-министр бўлади.

Бабанов ҳукумат томонидан номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. Давлат раҳбари лавозимига 12 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева