Иссиқкўл: Ҳайдовчи аёлни уриб кетиб, воқеа бўлган жойдан қочиб кетган

548

Иссиқкўл вилоятида ҳайдовчи бир ёлни уриб кетган. У машинасини ҳалокат бўлган жойга ташлаб, қочиб кетган. Бир неча соатдан кейин милиция уни Чолпон-Отадан ушлаган.

Патруль милициядан билдиришларича, «Тойота Лэндкрузер» русумидаги йўл танламас 5-октябрга ўтар кечаси бир аёлни пиёдалар йўлагидан ўтиб кетаётганда уриб кетган. Олган жароҳати сабабли аёл воқеа бўлган жойда ҳалок бўлган. Воқеа Бактуу-Долоноту қишлоғидаги отчопар яқинида бўлган.

Одамни уриб кетгандан сўнг ҳайдовчи сим қайрағочни қулатиб, бир неча метр юриб бориб тўхтаган. У воқеа содир бўлган жойда машинасини қолдириб, изини яширган.

Бир неча соатдан кейин у топилган. Милиционерлар уни Чолпон-Ота бекатларининг бирида қўлга олишга. Аёлни уриб кетган киши Чуй вилоятининг 31 ёшдаги турғуни бўлган.

У вақтинча сақлаш изоляторига қамалди. Тергов амаллари бормоқда.

Муаллиф: Айдай Эркебаева

Сурат: «АКИpress»