Сайлов-2017: Жээнбеков ва Бабанов теледебатда тортишди. Бу қандай бўлди

894

Президентликка номзодлар Сооронбай Жээнбеков, Омурбек Бабанов, Арстан Алай ва Токтайим Умоталиева КТРКнинг бевосита эфиридаги теледебатларга чиқишди.

Дебатлар тўрт номзоднинг саломларишиши билан бошланди. Бабанов агар сайловда енгса Қирғизистонни тез ривожланган ўлка қиламан деб билдирди. Жээнбековнинг айтишича, унинг мақсади — Қирғизистонни ривожлантириш.

Умоталиева билан Абдилдаев шунчаки ўзларига овоз беришга ундашди.

Биринчи босқич

Биринчи турнинг асосий муҳокама қилинадиган мавзуси ҳудудлар билан қишлоқ хўжалиги ҳолатини яхшилаш бўлди.

Бабанов ҳудудлардаги ҳолатни қишлоқ хўжалигини ривожлантириш билан ўзгартирса бўлади деб ҳисоблайди. Агар сиёсатчи у президент бўлиб қолса қишлоқ хўжаликлари йиллик 7 фоиз билан насия олишади деб ваъда қилди.

«Ҳар бир ҳудудга технопарклар очилади. Қишлоқ хўжалиги билан шуғуллангиси келганлар 7 йилга 7 фоиз билан насия олишади. Биз уларга ёруғлик ўтказиб, йўлларни қуриб ва ерларни берамиз. Шу билан биз инвестор жалб қиламиз», — деди у.

Унинг асосий рақибининг айтишича, ҳудудларда республиканинг 65 фоиз аҳолиси яшайди ап янги ишхоналарни очиб уларни иш билан таъминлаш зарур.

«Янги ишхоналарни қуриш керак. Қишлоқ хўжалиги кооперативларини уюштириш шарт. Насиялар етмай қолади», — деди у.

Шунингдек, Жээнбеков аҳолини тоза сув билан таъминлаш зарур, шу сабабли янги ирригация дастурини ишга киритишини айтди.

Умоталиева электр ёруғига бўлган тарифларни камайтириб, ойлик маошлар билан нафақани кўпайтиришни таклиф қилди. Абдилдаевнинг айтишича, вазиятни порахўрликни йўқ қилиш билангина ўзгартирса бўлади.

Иккинчи босқич

Дебатларнинг иккинчи қисми таълим тармоғини ислоҳ қилишга бағишланди.

Бабановнинг айтишича, таълим тармоғида ислоҳат олиб боришга 26 млрд сом ажратишни ваъда қилган. У бу пулнинг ичидан 12 млрд сўми ўқитувчиларнинг ойлик маошига ажратилиши керак деб ҳисоблайди.

«Соатлар ислоҳатини олиб боришимиз керак, 1000дан ортиқ ўқув соатлари ўрнига Европа мактабларидагидай дарс вақтининг700    соатинигина  киришимиз лозим. Болалар боғчасига 3 хил тилни     киритамиз: рус, қирғиз ва инглиз тилларини. Ўқитувчиларнинг ойлик маошини кўтарамиз. Таълим масканларида компьютерлар бўлади",-деди у.

Бабанов айтган гапларида ўқитувчиларни ахборот ресурсларидан хавфсирамасликка ва ўзи учун овоз беришга чақирди.

Ҳурматли ўқитувчилар, биз ҳудудларда учрашувлар қилганимизда  сизларнинг кўзларингизда қандайдир ўзгаришга бўлган мухтожликни кўраман. Бироқ орангизда кўпчилиги бундан қўрқишади, аммо мен учун овоз беришни хоҳлашади. Биз 1та мактаб ўрнига 3тадан мактаб қуриб берамиз. Мен ойлик маошини 2 ҳиссага кўтараман. Ҳудудларда ингилиз ҳамда рус тилчи ўқитувчилар бўлади. Синфларда 45тадан ўқувчилар ўтиришмайди",- деб билдирди Бабанов.

Жеенбеков ҳам ўқитувчиларнинг маошини кўтаришни ваъда қилган.

«Биз барча мактабларда бир хил шароит тузиб, уларни сифатли китоблар билан таъминлаймиз. Биз таълим беришга маблағни аябаймиз. Барча бир хил имконият яратилади. Тўлиқ таъминланган мактабларни қурамиз. Собиқ ўқитувчи қаторим менинг мақсадим — ўқитувчиларнинг маоши юқори бўлиши керак», — деди у.

Ҳукуматнинг номзоди Бабановнинг маъмурий ресурс бўйича сўзларига эътибор қилиб, ҳукумат адолатли сайловни таъминлашини билдирди.

«Укам Омурбек, эсингдами сен 2009-йили вице-премьер-министр бўлган вақтда бизга биноларда сўзлашга имкон беришмаган, ҳозир эса ҳар бир қишлоқда сенинг 30 рекламанг бор. […] Сен маъмурий ресурс ҳақида айтяпсан, ҳозир маъмурий ресурс деярли йўқ», — деди у.

Умоталиеванинг айтишича, таълим бериш бепул ва ўқитувчиларнинг маоши юқори бўлиши керак.

«Бугун ўқитувчи яхши маош олиши учун бир неча мактабларда бўлади. Ўқитувчиларга муносиб ҳурматни ва муносиб маошни қайтариш керак», — деди Умоталиева.

Абдилдаев таълим тармоғига катта ўзгартиришлар киритиш кераклигини айтиб, бироқ аниқ қайсилар эканлигини айтмаган.

Учинчи босқич

Сўнги турда номзодлар сайловчиларнинг турли саволларига жавоб беришди. Бу ерда биз энг қизиқарли жавобларни келтирдик.

Бабанов Қирғизистонга қандай бошқарув формаси яхши деган саволга жавоб бераётиб, агар президент бўлиб қолса, масалани 2020-йили референдумда фуқаролар ўзлари ҳал қилиб олишади деди.

Шундан сўнг у Қирғизистонга 100 млн доллар миқдорида инвестиция жалб қилинганини айтиб, бу кўрсаткични уч марта кўпайтиришга ваъда берди.

Жээнбеков кадр масаласидаги трайбабализм бўйича саволга жавоб бераётиб бу нарсага кўз қараши мураккаб эканлигини айтди. Бундан ташқари у алмашмайдиган тайёр жамоаси борлигини қўшимча қилди.

Деярли барча номзодлар поспортдаги «миллати» кўрсатган графа керак деб жавоб беришди ва бу нарса билан «фархланиш» зарур деб асослашди.

Шунингдек барча номзодлар «Кумтор» муаммосини хал қилиш зарур деб таъкидлашди. Жээнбековнинг фикрича, буни иқтисодий томондан ҳал қилиш керак, Умоталиева бу нарса билан махсус комиссия шуғулланиши шарт деди. Бабанов ўз навбатида президент бўлиб қолса, Қумтор масаласини ҳал қиламан деди.

Бонус: Жээнбеков билан Бабановнинг бир-бири билан айтишувлари

Номзодларга берилган деярли барча вақтларда Жээнбеков билан Бабанов бири-бири билан айтишувга сарфлашди.

Ҳукуматдан номзод ўзининг рақибини Қирғизистоннинг қочқин президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиев билан дўстликда айблади. Шунингдек уни «иним», «полапон» деб атаб, коррупция билан курашишни Бабановдан бошлайман деди.

Бабанов Жээнбеков «ыгы жок теңтушсунуп» жатканын айтиб, рақибини президент бўлиши билан «чойга» чақиришини ваъда қилди.

Ўзларининг сайлов олди дастури ҳақида ёки телетомошабинлар билан бошловчиларнинг саволларига жавоб берадиган сиёсатчилар бир-бири билан айтишишди.

Бабанов Жээнбековни Юқори Норин ГЭСин Liglass Trading компаниясига ўтказиб бериш бўйича айблаганда, ҳукумат номзоди «Республика» партиясининг раҳбари «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасини тўхтатган деб билдирди.

Бундан ташқари Бабанов Жээнбековни ўлка ғазнасига 15 млрд сомдан ортиқ пул тушмаганида айблади.

Муаллиф: Анна Капушенко