Президент Алмазбек Атамбаев билдиришича, президентликка номзод Омурбек Бабанов аҳолининг 65 фоизи унга овоз беришга тайёрлиги ҳақида «ҳеч нима билан тасдиқланмаган маълумотни» жамоатчиликка таңуулоого ҳаракат қилган.
Президент жамоатчиликка «аниқ маълумотларни» етказишга чақирди, сабаби жамият фикри билан ўйнашиш ўлканинг барқарорлигига зарар келтириши мумкин.
«Бироқ номзодларнинг бирини [Омурбек Бабановнинг] ҳеч нима билан тасдиқланмаган “аҳолининг 65%” биринчи турда ”унга“ овоз беришга тайёрлиги” ҳақидаги маълумотни жамиятга таңуулоо ҳаракати мана шунга мисол бўлиб саналади», — деб айтиб берди Атамбаев фикрини унинг матбуот хизмати.
Ўзининг сўзларига далил қатори Атамбаев 2017-йилнинг март ойидан бошлаб октябргача Қирғизистонда олиб борилган ижтимоий текширувларнинг маълумотларини келтирди.
Сўровларга кўра, март ойидан бошлаб июль ойигача аҳолининг 37дан 42 фоизигача Бабанов учун овозларини беришга тайёр бўлишган, унда ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг рейтинги 4-15 фоиз бўлган.
Август билан октябрь ойларида Бабановнинг рейтинги 21 фоизгача тушиб, Жээнбековнинг рейтинги 40 фоизга кўтарилиб кетган.
Бабанов билан унинг 65 фоизи
Бабановнинг ўзи 1-октябрдаги матбуот йиғинида у учун сайловчиларнинг 65 фоизи овоз беришга тайёрлигини билдирган.
«Бизнинг ижтимоий сўровларимиз билан бошқа ташкилотларнинг текширувлари ўлкада бугун менинг номзодлигим учун 65 фоиз сайловичилар овоз беришга тайёрлигини кўрсатиб турибди», — деб айтган Бабанов.
Шунингдек Бабанов биринчи турда унинг ғалабаси муҳокама қилинаётганини айтган.
«Мен МХДҚ яқинда аналитик кенгаш ўтказганини биламан, унда Омурбек Бабанов биринчи турда ғолиб бўлиши айтилган», — деган у.
МХДҚнинг жавоби
Эртаси куни МХДҚ Бабановнинг билдирувига жавоб қайтарди. Унда мазкур муассаса махсус хизматга сиёсатчининг рейтинги билан биринчи турдаги ғалабаси муҳокама қилинганини тўлиқ инкор қилган.
«У ўзи эмас, унинг тасаввур қилиб олган рейтинги ҳуқуқ тартибот органларига ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», — деб айтилган МХДҚнинг билдирувида.
Омурбек Бабанов — ҳукуматдан президентлик лавозимига номзод Сооронбай Жээнбековнинг энг асосий рақиби.
Жорий илнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 номзод қатнашмоқда.
Муаллиф: Рустам Халимов