Мирзиёев қирғиз-ўзбек чегараси бўйича шартномани ратификация қилиш қонунига қўл қўйди

652

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қирғиз-ўзбек чеграсининг 85 фоизини аниқлаш бўйича келишувни ратификация қилиш қонунига қўл қўйди. Бу вақтгача бундай ҳужжатга ҚИрғизистон президенти Алмазбек Атамбаев имзо қўйган.

Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаралар бўйича шартномани ратификация қилиш қонунига Мирзиёев 4-октябрда қўл қўйган.

Бу вақтгача шу куни қонун Олий Мажлиснинг — Ўзбекистон парламентининг йиғинида қабул қилинган.

Келишув қирғиз-ўзбек чегарасининг 85 фоизини (1170 чақирими) аниқлайди. Ҳужжатга 2017-йилнинг 5-сентябрида президент Мирзиёевнинг Қирғизистонга бўлган сақари асосида қўл қўйилган.

Олий Мажлиснинг халқаро ҳамкорлик бўйича сенат комитетининг раиси Алишер Курманов билдиришича, ўлкалар ўртасидаги чегараларни қолган қисми яқин орада аниқланиши керак.

Қирғизистонда қирғиз-ўзбек чегараси бўйича шартномани ратификация қилиш қонуни 2017-йилнинг 28-сентябрида қабул қилинган, Атамбаев унга 2-октябрда қўл қўйган.

Ҳозирда қирғиз-ўзбек чегарасидаги 50 ҳудудда 200 чақирим ер аниқланмаган. Қирғизистон билан Ўзбекистон ўртасидаги чегаранинг умумий узунлиги 1370 чақиримни ташкил қилади.

Давлат чегараларини аниқлаш бўйича фаол сўзлашувлар Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов вафотидан кейин жонлана бошлаган.

Ўлкалар ўртасидаги чегарани аниқлаш масаласи Совет иттифоқи тарқагандан бери ҳал қилинмай келган, сабаби Марказий Осиё ўлкалари ерларни аниқлаш учун турли ҳужжатлар билан хариталарни таклиф қилишган.

Қирғизистон билан Ўзбекистон ерлари Фарғона водийси билан боғлиқ бўлиб, ўлкалар ўртасида мураккаб чегара тизимини ташкил қилади. Сабаби бир-бирининг ҳудудида жойлашган анклавлар вазиятни мураккаблаштиради.

Муаллиф: Ислам Розиев