Қишлоқ ҳукуматининг раҳбарияти ер участкасини 12 млн сом ўрнига 175 минг сомга ноқонуний сотиб олган

677

Бош прокуратура Чуй вилоятидаги Таш-Добо қишлоқ ҳукуматининг хизмат кишиларига қарши жиноий иш қўзғади. Тергов версияси бўйича улар реал нарҳи 12 млн сомни ташкил қилган ер участкасини ноқонуний 175 минг сомга сотиб олишган.

Бош прокуратурадан билдиришларича, Чуй вилоятидаги Таш-Добо қишлоқ ҳукуматининг хизмат ходимлари майдонни 0,75 гектарни ташкил қилган ер участкасини ноқонуний 175 минг сомга сотиб олишган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, ер учаткасининг тан нарҳи 12 млн сом бўлган.

Тергов версияси бўйича, давлат ходимлари шартномани 2011-йилнинг охирида олиб борган. Дастлаб улар ер участкасини жисмоний шахсга 49 йилга ижарага беришган. Шундан сўнг давлатга зарар келтириш билан ер участкасини ноқонуний 175 минг сомга сотиб юборишган.

«Юқорида айтилган қишлоқ ҳукуматининг раҳбарияти томонидан турар-жойларни қуриш мақсадида мазкур ер участкаси ноқонуний турда175 минг сомга жисмоний шахсга сотилган. Шундан сўнг 2012-йилнинг 21-июнида ер участкаси бошқа одамга сотилган», — деб билдирди бош прокуратуранинг матбуот хизмати.

Бош прокуратура «Лавозимни суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қишлоқ ҳукуматининг хизмат ходимларига қарши жиноий иш қўзғади.

Жиноий ишни текшириш учун молия полициясига ўтказиб берилди.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: Flickr, Theophilos Papadopoulos