Исаков Жээнбековга овоз беришга ташвиқ қилган Зилалиевга жиддий хайфсан эълон қилди

666

Премьер-министр Сапар Исаков вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиевга нисбатан қаттиқ ҳайфсан эълон қилиш бўйича буйруқни имзолади. Бу вақтгача Исаков унга ҳукуматдан лик лавозимига номзод Сооронбай Жээнбековга овоз беришга чақиргани учун огоҳлантириш берди.

Ҳукуматнинг матбуот хизмати билдиришича, Сапар Исаков Зилалиевга қаттиқ ҳайфсан эълоне қилди. Ҳукуматда марказий сайлов комиссиясининг Зилалиевга нисбатан жиддийроқ чора кўриш бўйича таклифидан кейин шундай қарорни қабул қилишган.

Аввалроқ премьер-министр унга огоҳлантириш бериб, ҳукуматдан президетликка номзод Сооронбай Жээнбековни алоҳида таъкидлагани учун сайловларга тайёрланиш бўймича республика штаби раҳбари хизматидан четлатилган.

Вице-премьер-министрни «Азаттык» радиоси аудио кейин жазолашди, аудио ёзувда Зилалиев Жээнбековни қўллашини айтиб, унинг учун овоз беришга чақирди.

Аудио ёзув 19-сентябрда Зилалиев Боткен вилоятининг раҳбарлари билан қишлоқ кенгаши раҳбарлари олдида сўзлаётган вақтда ёздирилган.

«Мен сизлардан илтимос қиламан, бизни ва бизнинг номзодни қўллаб беринг. Президент сиёсатини давом эттирадиган бу - Сооронбай Шарипович. Мен ўзим шу кишига бераман. […] Барчангиз шу давлатдан, шу бюджетдан маош оласизлар, сув ичган қудуққа, мен илтимос қиламан, туфурманг», — деган у.

Кейинчалик Зилалиев журналистларга берган интервьюсида унинг сўзлари «контекстдан кесиб олинганини» ва у фақат «шахсий фикр билдириш» эканини айтган.

«Менинг сўзларим контекстдан олинган. Агар гувоҳлардан сўраб кўрсак, мен бошқа одамларнинг саволларига жавоб бераётганимни тасдиқлашади. […] Мен сўзим давомида менинг гапларимни ташвиқот қатори қабул қилмасликни таъкидлаб айтганман. Мен хизмат кишиси қатори эмас, шахсан ўзимнинг фуқаровий фикримни билдирганман», — деб билдирган у.

Бу вақтгача Зилалиев сайлов олди ташвиқот ишларида маъмурий ресурсдан фойдаланганларни «қатъий жазолашини» билдирган.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши қатнашмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов