Бабановнинг тарафдори экани айтилган кишининг калтакланиши текширилмоқда

734

Милиция Бабановнинг тарафдори дейилган одамни бошқа президентликка номзод қаторига ўтиши учун калтакланиши бўйича воқеани текширишни ваъда қилди.

Ўш вилоятининг ИИБдан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, Бабановнинг тарафдори деб калтакланган Дурбек Алимжанов милицияга ариза ёзмаган. Бироқ ҳуқуқ тартибот органлари мазкур воқеани текширмоқда.

«У ариза ёзмаган. Биз ҳозир текширувни бошлаб, керакли материалларни йиғмоқдамиз. У тиббий муассасаларга ёрдам сўраб мурожаат қилмаган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Милициянинг маълумотига кўра, улар Алимжанов ва унинг атрофидагилар билан боғлана олишмаган.

«Аммо у ҳозирда Ўшда эмас. Телефонлари ўчиқ. Унинг туғишганларини ҳам тополмаяпмиз. Унинг телевизордан айтганларига қараганда у Бишкекда», — деб маълум қилишди матбуот хизматидан.

Алимжановнинг калтакланиши

Алимжановнинг ўзи 3-октябрда НТС телеканалининг эфирида номаълум кишилар ундан бошқа номзоднинг қаторига ўтишни талаб қилиб, калтаклашганини айтган.

«Улар мени Ўш шаҳрининг четига олиб бориб, мих суғирувчи билан калтаклашди. Ўлдирамиз деб қўрқитиб, улар мен Бабановдан олишим мумкин бўлган 100 минг сомни талаб қилишди» — деган у.

Шунингдек улар уни камерага Бабановни ёмонлашга мажбурлашганини қўшимча қилди.

«Улар видеога агар Бабанов мағлуб бўлса Ўшдаги тартибсизликларга 25 млн сом ажратган деган маълумотлар бор деб айтишимни талаб қилишди», — деган у.

Бундан ташқари у видеода Алимжанов бу ҳақда ўзининг дўстига айтаётганини саҳналаштириб ўйнатишганини билдирди. Унинг танасидаги кўкарганларни яшириш учун Алимжановни орқа томонидан тасвирга олишган.

Омурбек Бабанов — ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши курашмоқда.

Муаллиф: Айзирек Иманалиева

Сурат: НТС