Ўш вилояти: Кичик автобус мактаб ўқувчилари билан бир йўл халокатига учради

622

Ўш вилоятида хусусий мактаб ўқувчиларини олиб кетаётган «Мерседес Бенц» русумидаги кичик автобус билан «Хонда» тўқнашди. Натижада етти ўсмир жабрланиб, уч нафари касалхонага ётқизилди.

Ўш вилоятининг ИИБ матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, йўл ҳалокати Ўш-Бишкек йўлида бўлган.

«"Хонда"нинг ҳайдовчиси Ўшдан Бишкекка кетаётиб қўнғироқ қилишга чалғиган. Шу сабабли у йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетиб, салонида мактаб ўқувчилари бор "Мерседес Бенц" русумидаги кичик автобус билан тўқнашган», — деб билдиришди матбуот хизматидан.

Натижада уч мактаб ўқувчиси касалхонага ётқизилиб, яна беш ўқувчини тиббий текширувдан кейин чиқаришган. «Хонда»нинг ҳайдовчиси жабрланмаган.

Врачлар касалхонага ётқизилганларнинг аҳволи қониқарли дейишмоқда. Икки машина ҳам жарима майдонига етказилди. Милиция тергов ишларини олиб бормоқда.

Муаллиф: Марат Абдикаликов