Карипбеков: Торобаев тарафдорлари томонидан таҳдидлар бўлмоқда

598

жамоатчилик телерадио корпорациясининг бош директори Илим Карипбеков билдиришича, президентлик лавозимига номзод Бакит Торобаевнинг тарафдорлари теледебатга «куч» билан киришларини айтиб қўрқитишмоқда. Телеканал сиёсатчини эфирга қўшмаган, сабаби у аввалроқ дебатга иштирок этишдан бош тортган.

Карипбеков ўзининг фэйсбук саҳифасида 3-октябрь эртадан бошлаб телеканал ходимларига Торобаев тарафдорлари томонидан таҳдид қилган телефон қўнғироқлари бўлаётганини ёзган. Торобаев қатнашиши керак бўлган теледебат 3-октябрь куни соат 21:00да бошланади.

«Бугун эрталабдан бери бизнинг масъул ходимларга сизнинг [Торобаевнинг] тарафдорлари, вакиллари телефон орқали КТРКнинг бугунги дебатларига келишларини, керак бўлса куч билан киришларини билдиришмоқда!», — деб ёзган Карипбеков.

Телеканал раҳбари сиёсатчининг тарафдорларини қонунни сақлашга ва тинчликка чақирди.

«Бу қадамларни сизни дебатга қатнашишга эмас, дебатни тўхтатишга олиб келиши мумкин!», — деб ёзган у.

«Онугуу-Прогресс» партиясининг штаби материални чиқариш олдидан изоҳ олишга имконсиз бўлди.

Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизматидан Kloop.kg мухбирига, улар телеканалга Торобаевнинг бевосита эфирига чиқишга рухсат беришни таклиф қилишганини билдиришди.

Торобаевнинг эфирдан бош тортиши

Аввалроқ Торобаев КТРК тизимига кирган «Ала-Тоо 24» маълумот телеканалининг эфирида сиёсатчининг штаби томонидан сайловчиларни сотиб олиш ҳақида сюжет кўрсатилгандан кейин телеканал билан ҳамкорликдан бош тортган.

Торобаев штабидан билдиришларича, видео ҳақиқатга мос эмасда ва у «провокация учун номаълум одамларнинг иштироки билан» тасвирга олинган. Сиёсатчи штаби вакилларининг фикрича, «провокация кайфиятидаги сюжетнинг» чиқарилиши Торобаевнинг шаънига салбий таъсир қилади.

Бироқ у 2-октябрда МСК билан КТРКдан уни қайта эфирга қўшишни талаб қилган.

«Сўнги бир неча кунда сайловга боғлиқ салбий воқеалар бўлаётганига ва КТРК мухолифатчи номзодларни масхаралаш учун жарчига айланиб қолгани сабабли, мен бевосита теледебатларга чиқиб, ўзимнинг сайловчиларига бўлаётган воқеаларни ҳақиқат ёки ёлғонлигини етказишни режалаштирмоқчиман», — деб билдирган Торобаев.

Бироқ КТРК раҳбарияти сиёсатчини эфирга қўшишдан бош тортган, улар бу нарсани тайёргарлик кўришга вақт йўқлиги билан тушунтиришган.

КТРКдаги теледебатлар — президент сайлови олдидан ташвиқот кампаниясининг мажбурий қисми. Дебатлар 3-октябрдан бошлаб 12-октябргача 2 босқичда ўтади. Биринчилардан бўлиб эфирга «Бүтүн Кыргызстан» партиясининг раҳбари Адахан Мадумаров билан собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров чиқади.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши курашмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов