Сайлов-2017: Президентликка номзодлар ўртасидаги теледебатлар қандай ўтади?

725

Президентликка номзодлар жамоатчилик телерадио корпорациясининг (КТРК) бевосита эфирига чиқишади. Kloop.kg дебатлар қандай ва қачон ўтишини тушунтирди.

Президентлик лавозимига номзодларнинг дебатлари 3-октярдан бошлаб 12-октябргача КТРКнинг бевосита эфирида ўтиб, икки турга бўлинади.

Биринчи тур

Кунлари: 3-5-октябрь

Вақти: 21:00-23:00

КТРК бош директори Илим Карипбековнинг айтишича, бу босқичда номзодлар эркин муҳокама олиб бориб, бир-бири билан сўзлаша олишади. Ҳар бир номзодга 25 дақиқа эфир вақти берилади.

«Бундай форматни номзодлар фикрларини тўлиқ билдириб олишлари учун киритдик. Бу номзодлар бир-бирига савол бериб, бир-бирининг фикрига қарши фикрларини билдира оладиган очиқ муҳокама бўлади. Формат етарли даражада эркин, унга телетомошабинлар кўниб қолишган», — деди Карипбеков.

Номзодларнинг эфирга чиқиш тартибини қуръа орқали марказий сайлов комиссияси аниқлаган.

3-октябрь:

Собиқ бош прокурор Азимбек Бекназаров;

« Онугуу-Прогресс» партиясининг раҳбари Бакит Торобаев (дебатга қатнашишдан бош тортган);

«Бүтүн Кыргызстан» партиясининг раҳбари Адахан Мадумаров;

«Ата-Журт» партиясининг раҳбари Камчибек Ташиев (дебатларга қатнашмайди, сабаби у сайловдан ўзининг номзодини олган).

4-октябрь:

Собиқ премьер-министр  Сооронбай Жээнбеков;

Ҳуқуқ ҳимоячиси Токтайим Умоталиева;

«Қиш бўлмайди» мемининг муаллифи Арстанбек Абдилдаев;

Собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов.

5-октябрь:

Собиқ премьер-министр Темир Сариев;

Бишкекнинг бобиқ вице-мэри Эрнис Зарликов;

«Дунё генераллари — тинчлик учун» фондининг аъзоси Таалатбек Масадиков;

Чет ўлкалар билан қирғиз дўстлик жамоалари бирлашмасининг президенти Арсланбек Малиев;

Вақтинча ишсиз Улукбек Кочкоров.

Иккинчи тур

Кунлари: 11-12-октябрь

Вақти: 21:00-23:30

Теледебатларнинг иккинчи турида ҳар бир номзоднинг 20 дақиқа эфир вақти бўлади, бу вақт ичида номзодлар ўзининг сайлов олди дастури ҳақида айтиб бериши керак.

«Бу ерда муҳокама эмас, дастурий майдон бўлади. Саволлар уларнинг сайлов олди дастурига боғлиқ бўлади, қарши фикр билдириш бекор қилинади, улар фақатгина ўз фикрларини билдиришади», — деб тушунтирди Карипбеков.

11 октябрь:

Токтайим Умоталиева;

Таалатбек Масадиков;

Арстанбек Абдилдаев;

Улукбек Кочкоров;

Камчибек Ташиев (дебатларга қатнашмайди, сабаби у сайловдан ўз номзодини олган);

Омурбек Бабанов.

12-октябрь:

Азимбек Бекназаров;

Адахан Мадумаров;

Эрнис Зарлыков;

Темир Сариев;

Арсланбек Малиев;

Бакит Торобаев (дебатга қатнашишдан бош тортган);

Сооронбай Жээнбеков.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши қатнашмоқда.

Муаллиф: Метин Жумагулов