Бишкек: Буқа Бишкек марказида аёлн сузиб қулатган, жабрланувчи касалхонага ётқизилди

645

Эгасидан қочган буқа аёлни ва уни ушлашга ҳаракат қилган милиционерни ҳам сузган. Жабрланувчи аёл касалхонага етказилган, милиционер эса жароҳатланмаган.

Патрул милициясининг матбуот котиби Таалай Бугубаев Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, буқа кундузги соат бирларда Киев кўчасида аёлни сузганини айтди.

Шунингдек кўчада буқа уни ушламоқчи бўлган Патруль милицияси ходимини ҳам сузган.

 

Жабрланган аёл Бишкекнинг Травматология ва ортопедия илмий-текшириш марказига етказилган. Патруль милициясининг ходими жабрланмаган.

Бугубаевнинг айтишича, воқеа бўлган жойга келган милиция ходимлари машиналарнинг бири буқанинг бўйнига боғланган ипнинг учини босиб тўхтагандан сўнг Киев билан Логвиненко кўчаларининг кесилишида «буқани ушлашган».

«Кейинчалик унинг эгаси топилиб, у буқани бозордан «Авангард» қурилиш компаниясининг ишчиларига сўйиб бериш учун олиб келинганини билдирган. Бироқ уни тушираётган вақтда жонивор ипни узиб, қочиб кетган», — деди у.

Патруль милиция ходимлари буқа билан гувоҳларнинг кўрсатмасини Биринчи май район ИИБга ўтказиб беришди.

Муаллиф: Александра Титова