Бабановнинг штаби тарафидан овозларни сотиб олиш факти бўйича жиноят иши қўзғалди

664

Октябрь район суди президентликка номзод Омурбек Бабанов штабининг вакиллари томонидан овозларни сотиб олиш факти бўйича жиноий иш қўзғади. Сиёсатчининг штаби ҳозирча бу воқеага изоҳ бермади.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдиришича, 26-сентябрда Октябрь район судига Бишек турғуни томонидан ариза тушган, у Бабанов штабининг координаторлари Бишкекнинг 12-кичик районида уларнинг номзодларига овоз бериш учун унга пул таклиф қилганини билдирган.

Ариза ёзган одам далил қатори Бабанов штабининг координаторлари билан бўлган сўзлашувнинг видеосини кўрсатган, улар овозларни сотиб олиш режасини муҳокама қилишган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, видеода 30-35 ёшдаги аёллар Асанбай кичик районидаги қўшимча участкага Бабанов учун овоз берадиган сайловчиларнинг овозларини №2 формаси орқали сотиб олиш йўлини тушунтиришади.

Жиноий ишни Октябрь район суди «Овозларни сотиб олиш» моддаси бўймча қўзғади. Ишни кўриб чиқиш 2017-йилнинг 4-октябрига тайинланди.

Жиноят ва жазо кодексининг «Овозларни сотиб олиш» моддаси 100 минг сомдан 300 минг сомгача жаримани ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган.

Октябрь район суди Бабановнинг ташвиқотчилари орқали овозларни сотиб олиш бўйича ҳам бир материални кўриб чиқмоқда.

Милицияга бир аёл ариза билан мурожаат қилиб, у аёл Бабановнинг ташвиқотчилари уларнинг номзоди фойдаси учун овоз беришга 1000 сом таклиф қилганини айтган. Бу пулга мазкур аёл Бабановга овоз бериш учун яна 10 одам олиб келиши керак бўлган.

Ариза ёзган аёл далил қатори ташвиқотчи билан бўлган суҳбатни кўрсатган. Суд бу ишни қарай бошлади.

Бабанов штабининг бу воқеалар бўйича расмий билдирув қилишни ваъда қилиб, изоҳ беришдан бош тортишди.

Омурбек Бабанов — ҳукуматдан президенликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши курашмоқда.

Муаллиф: Александра Титова