Сурия: Худкушлар Дамашқ полиция ҳудудини портлатиши оқибатида ўнга яқин киши ҳалок бўлди

578

Икки террорчи-худкуш Суриянинг жанубий-шарқидаги Дамашқ полиция участкаси ёнида ўзларини портлатган. Портлашда ўнга яқин одам ҳалок бўлиб, яна 20 киши жабрланди.

Портлаш 2-октябрда Аль-Мидан районида бўлди. Икки террорчи полиция биносининг олдида ўзларини портлатишди.

Уларнинг бири полиция участкасининг кириш қисмида портлатса, иккинчиси бино ичида ўзини портлатган.

Сурия ИИМнинг раҳбари Мухаммад аль Шаарнинг айтишича, полиция билан оддий фуқаролар ҳалок бўлишган. Бироқ ҳалок бўлганларнинг аниқ сони айтилмаган.

«Рейтер» маълумот агентлигининг хабарига кўра, ўнга яқин одам ҳалок бўлиб, йигирмага яқин одам турли жароҳатларни олган.

Ҳозирча террор ташкилотларининг бирортаси ҳам терракт учун жавобгарликни зиммасига олмаган.

Бу вақтгача Дамашқда шу каби терракт 2016-йили Аль-Мидана полиция участкасида бўлган, унда бомба портлаган.

Муаллиф: Айдай Иргебаева