Миллий хавфсизлик давлат комитети собиқ депутат ва журналист Кабай Карабековни кўрсатма беришга чақирди. Карабековнинг айтишича, бу унинг «КоммерсантЪ» нашрига «Қирғизистон махсус хизмати сайловга аралашди» номли мақоласига боғлиқ деб ҳисоблайди.
Карабеков «Кактус»нашрига берган интервьюсида унинг МХДҚга кўрсатма беришга чақирилишига «КоммерсантЪ» газетасига «Қирғизистоннинг махсус хизмати сайловга аралашди» ном билан чиққан мақоласи сабаб бўлганини айтган.
«Мен ким қатори кўрсатма беришга чақирилганимни билмайман. Кейинчалик билдим», — деди у.
МХДҚдан Карабековни «КоммерсантЪ» газетасига чиққан мақоласи учун чақирилганини тасдиқлашди, бироқ батафсил маълумот билдиришмади.
Мақолада МХДҚнинг ходимлари томонидан «ҳукуматни куч билан босиб олишда» гумон қилиниб қўлга олинган «Кыргызстан» фракциясининг депутати Канатбек Исаев ҳақида айтилган.
Мазкур муасасада агар Омурбек Бабанов мағлуб бўладиган бўлса Исаев билан унинг «шериклари» президент сайловининг «натижалари ўзгартирилиши» учун норозиликка чиқадиган одамларни ўз қаторларига тортмоқда деб ҳисоблашмоқда.
Шунингдек, Карабеков ўзининг мақоласида МХДҚ ҳукуматнинг президентлик хизматига номзод Сооронбай Жээнбековнинг рейтингини муҳокама қилган кенгаш ўтказганини кўрсатган.
«Махсус хизматнинг маълумотига кўра, Сооронбай Жээнбеков Омурбек Бабановдан икки марта кўп ортда қолмоқда», — деб айтилади мақолада.
Бу вақтгача Жээнбеков ўзининг номуси билан шаънини ҳимоя қилиш учун 24.kg нашри билан Карабековни судга берган.
Карабеков ўзининг мақоласида «Жээнбековнинг қариндошларини Арабистондаги радикал ташкилотлари билан алоқаси» бор деб ёзган. Президентликка номзод ҳар бир жавобгарлардан материални бекор қилиш билан маънавий зарар қатори 5 млн сомдан талаб қилган.
Муаллифлар: Ислам Розиев, Анна Капушенко