Тўрўбаев КТРКдан теледебатларга қўшишни талаб қилди, аввалроқ у ўзи бундан воз кечган эди

587

Президентликка номзод Бакит Торобаев КТРКдан уни теледебатларга қўшишни талаб қилди, бироқ аввалроқ у ўзи дебатга иштирок этишдан бош тортган. Телеканал Торобаевнинг талабини бажаришдан бош тортган.

Торобаев штабининг вакиллари марказий сайлов комиссиясига кўра унга теледебатларга иштирок этиш учун бир хил имконият бериш талаби билан мурожаат қилди.

«Сўнги бир неча кунда сайловга боғлиқ бир неча воқеалар бўлганлиги ва КТРК мухолифатчи номзодларни масхаралаш учун эълон қилувчига айланиб қолгани сабабли мен бевосита теледебатларга чиқиб, ўзимнинг сайловчиларимга бўлаётган воқаеларни чин ёки ёлғон эканлигини етказишни истайман», — деб билдирди Торобаев.

Бироқ жамоатчилик телерадио корпорациясининг (КТРК) раҳбари Илим Карыпбеков ўзининг фэйсбук саҳифасида телеканал Торобаевга бундай имконият беролмаслигини ёзган.

«Ҳурматли номзодлар! Илтимос тўғри тушунинглар, телеканал эфири — машина эмас. Истасангиз тўхтатиб, истасангиз бошқариб кетадиган. Бироқ ҳаммасини тайёрлаш мумкин эмас. Жуда оз вақт қолди», — деб ёзган Карипбеков.

МСК Торобаевга эфир вақтини ажратиб бериш масаласини кўриб чиқишга ваъда берди.

«Бу номзодларнинг кафолатли ҳуқуқи эканлигини ҳисобга олган ҳолда бош тортиш мумкин эмас. МСК бу масалани кўриб чиқмоқда, шу сабабли биз бу масалани муҳокама қилиб, номзоднинг ҳуқуқини бузмаслик учун ўз вақтида қарор чиқаришимиз керак», — деди МСКнинг аъзоси Атир Абдрахматова.

Торобаев қонун бўйича 15 дақиқа бепул берилган эфирдан ва КТРКнинг н 15-сентябрда бўладиган президентликка нмзодларнинг теледебатларига қатнашишдан бош тортган.

У КТРК унинг  қораламоқда деб ҳисоблаган. Торобаевнинг айтишича, КТРК билан ҳамкорликнинг «аҳамияти йўқ», сабаби телеканал «мустақил бўлолмайди». Сиёсатчи барча номзодларни, фаолларни ва жамоат арбобларни «КТРКни бойкот қилишга» чақирган.

 «Ала-Тоо 24»нинг «Провокация» руҳидаги сюжети

Торобаев КТРКнинг тизимига кирган «Ала-Тоо 24» маълумот телеканалининг эфирида сиёсатчи штаби томонидан сайловчиларни сотиб олиш ҳақида сюжет намойиш қилингандан сўнг телеканал билан ҳамкорликдан бош тортган.

«Торобаевнинг ташвиқотчилари сайловчиларни сотиб олмоқда» деган номли сюжетда Төрөбаевнинг вакили пул бериб, фуқароларнинг шахсий маълумотларини билишга ҳаракат қилаётгани кўрсатилган.

Торобаев штабининг билдиришича, видео ҳақиқатга тўғри келмайди ва у «провакация учун номаълум одамлар иштирокида» тасвирга олинган. Сиёсатчи штабининг вакиллари фикрича, «провокация сюжетнинг» чиқарилиши Торобаевнинг номусига салбий таъсир килади.

Торобаев сайловда КТРКни аккредитациядан маҳрум қилишни талаб қилган. Марказий сайлов комиссияси президентликка номзодларнинг аризасини кўриб чиқишга ваъда берган.

Бакит Торобаев — Қирғизистонда президентлик лавозими учун номзодларнинг бири. У 2017-йилнинг 17-сентябрида асосий президентликка номзод Омурбек Бабанов билан бирлашган.

Бабанов ҳукуматдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақиби бўлиб ҳисобланади.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президент сайловига 12 киши курашмоқда.

Муаллиф: Нигина Мамадалиева