МҲДҚ: Бабановнинг Исаев иши бўйича баёноти — терговни «сиёсий томонга» буриш ҳаракати

743

Миллий хавфсизлик давлат комитети (МХДҚ) президентликка номзод Омурбек Бабановнинг депутат Канатбек Исаевни иши бўйича билдирувини тергов билан жамоатчилик фикрини «сиёсий томонга» буриш ҳаракати деб атади. Сиёсатчи МХДҚ Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун қамашганини билдирган.

МХДҚ президентликка номзод Омурбек Бабанов ўзинг 1-октябрдаги матбуот йиғинида билдирган маълумотни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб атади.

Бабанов «Кыргызстан» партияси депутати Канатбек Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун қўлга олишганини билдирган.

«Агар Канат Кедейканович мени қўлламаганда, мен унинг бундай муаммолари бўлмас эди деб ҳисоблайман», — деб айтган Бабанов.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Бабановнинг Исаевни қўлга олиниши бўйича айтганларини тергов билан жамоат фикрини «сиёсий томонга» буриш ҳаракати деб баҳолади.

Шунингдек мазкур маҳкамада Бабановга ўз сўзларига далил келтиришни таклиф қилишди.

«Агар далиллари йўқ бўлса, Бабанов жамоатчилик олдида навбатдаги ёлғонини айтди деб ҳисоблаймиз», — деб айтилади билдирувда.

Бундан ташқари Бабанов ўзининг 1-октябрдаги матбуот  йиғинида унинг сайлов олди рейтинглари муҳокама қилинган «махсус хизмат кенгашининг» маълумотлари борлигини билдирган.

МХДҚдан ўз навбатида маҳкама учун Бабановнинг рейтинги аҳамиятсиз эканлигини билдиришган.

«Уни ўзи эмас, унинг сайлов олди рейтинглари миллий хавфсизлик хизмати учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас», — деб айтилган билдирувда.

Бабанов Исаевни МХДҚнинг ходимлари томонидан қамалгандан кейин матбуот йиғини ўтказган.

Ҳуқуқ тартибот органлари унга қарши «ҳукуматни куч билан босиб олиш» ҳаракати учун жиноий иш очган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев «оммавий тартибсизлик уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашиб олган»

Уларнинг фикрича, Исаев билан унинг шериклари президент сайловининг «натижалари ўзгартирилиш» учун норозиликка чиқадиган одамларни ўз қаторларига тортишмоқчи. Шундан сўнг норозиликлар оммавий тартибсизликка айланиб кетиши мумкин эди.

МХДҚнинг тахминича, агар 15-октябрдаги президет сайловида Бабанов мағлуб бўлса бу нарса амалга ошади.

Муаллиф: Ислам Розиев