Суд Канатбек Исаевни икки ойга қамоқда қолдирди

691

Биринчи май район суди парламент депутати Канатбек Исаевни икки ойга қамаш қарорини чиқарди. Исаев «ҳукуматни куч билан босиб олишда» гумон қилинмоқда.

Исаевни 30-ноябргача миллий хавфсизлик давлат комитетининг тергов изоляторига қамашди.

МХДҚ сиёсатчи Исаевни 30-сентябрда қўлга олиб, унга қарши «ҳукуматни куч билан босиб олишга» тайёрланиш учун жиноий иш қўзғашган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, Исаев «оммавий тартибсизлик уюштириш учун жиноий гуруҳлар билан сўзлашиб олган»

Уларнинг фикрича, Исаев билан унинг шериклари президент сайловининг «натижаларини ўзгартирилиши» учун норозиликка чиқадиган одамларни ўз тарафларига тортишмоқчи. Шундан сўнг норозиликлар оммавий тартибсизликка айланиб кетиши мумкин эди.

МХДҚнинг тахминича, агар 15-октябрдаги президет сайловида Бабанов мағлуб бўлса бу нарса амалга ошади.

Бабановнинг ўзи билдиришича эса, Исаевни унинг тарафдори бўлгани учун қамашган. Бабановнинг фикрича, уни президентлик учун курашда биринчиликда келаётгани учун қоралашга ҳаркат қилишмоқда.

Миллий хавфсизлик давлат комитети Бабановни Исаевнинг қўлга олиниши бўйича айтганларини тергов билан жамоатчилик фикрини «сиёсий томонга» буриб кетишга ҳаракат деб аташган.

Омурбек Бабанов — 15-октябрда бўладиган сайловда ҳукумат партиясидан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековнинг асосий рақибларидан бири.

Яна бир жиноий иш

Канатбек Исаев — Жогорку Кенеш депутатларининг бири ва «Кыргызстан» партиясининг собиқ раҳбари. Сиёсатчи 2016-йили президент Алмазбек Атамбаев кўтарган конституцияга ўзгартиришлар киритишга қарши чиқиб, ислоҳат бўйича тортишувлар давомида партияни бошқаролмай қолган.

Исаевга бошқа жиноий иш қўзғалган. Уни коррупция, қалбаки шартномалар тузиш ва давлат мулкини сотишда айблашган.

Терговчиларнинг версияси бўйича 2010-йилнинг апрелида у Тўқмоқда автостанцияни қуриш бўйича қалбаки тендер ўтказиб, давлатга бир миллион сомдан ортиқ зарар келтирган.

Шунингдек у 700 минг сомдан ортиқ сомга қалбаки шартнома тузиш бўйича айбланган. Тергов уни ётоқхона биносини ноқонуний сотиш бўйича айблаган. Бу шартномадан давлатга келтирилган зарар икки миллион сомдан ортиқ суммани ташкил қилган.

Канатбек Исаев ўзи бу даъволарни инкор қилиб, жиноий иш қўзғашга асос йўқлигини билдирган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева