Ўзбекистон: Талабани бачабозликда айблаб, яланғоч ҳолда калтаклашди

997

Telegram мессенжерида бир неча киши ёш болани калтаклаб, камситиб, ундан бачабоз эканлигини тан ол деб талаб қилишаётгани тасвирга олинган видео тарқалган. Милиция шубҳали тўрт кишини қўлга олиб, калтаклаш факти бўйича жиноий иш қўзғади.

Ёш йигит калтакланиб ва камситилаётгани тасвирга олинган видео 29-сентябрда Telegram мессенжери орқали тарқаган. Видеода бир тўда болалар талаба йигитни калтаклаб, камситиб, бачабоз эканлигини тан олдиришга мажбурлашаётганини кўрса бўлади.

Ўзбекистоннинг «Озодлик» нашрининг журналистлари видеодаги воқеа 2017-йилнинг ёз фаслида Фарғонадаги маҳаллий талабалар орасида бўлганини аниқлашган.

Видео лавҳада улар ёш болани ечинтириб, уни калтаклаб, кейин ўлдирамиз деб қўрқитиш билан уни шиша идишга ўтирғизишга мажбурлашган.

«Бўлди энеди, ўтир бутилкага. Биринчи сен яхши ўтирасан кейин уйингга кетасан», — деб айтади видео қаҳрамонларидан бири.

Журналистлар ёш бола билан учрашув махсус уюштирилганини аниқлашган. Ёш йигит 2017-йили ёз фаслида интернетда ўзини бачабозман деб атаган бола билан танишган. Улар Фарғона ҳудудларининг бирида учрашишга келишишган, у ерда уни агрессив одамлар гуруҳи кутиб олган.

Фарғона вилоятининг милициясидан билдиришларича, калтаклашда иштирок этган тўрт кишини қўлга олишган. Уларга қарши жиноий иш қўзғалди.

Ўзбекистонда ЛГБТ-жамоатчилик ҳуқуқларининг ҳолати

Ўзбекистон — бачабозлик учун жиноий жавобгарлик қаралган дунёда кўп бўлмаган давлатларнинг бири.

Ўзбекистонда эркаклар билан эркаклар ўртасидаги жинсий алоқа учун уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси қаралган.

Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўзининг баёнотларида Ўзбекистонни «Бачабозликка қарши камситишлар кенг тарқалган ўлка» деб атаган.

Ташкилот вакиллари ўлка президенти Шавкат Мирзиёевга мурожаатида, милиция ЛГБТ-жамоатчилик вакилларининг очиққа чиқариш ёки турма билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилишаётганини билдирган.

Муаллиф: Алмир Алмамбетов

Сурат: «Озодлик»