Пекинда хитой тилида «Манас» эпоси асосида операнинг очилиши бўлди. Уни 1500 мингдан ортиқ киши кўрган. Спектаклни тайёрлашга икки йил вақт кетган.
Ташқи ишлар министрлиги билдиришича, 30-сентябрда «Тянь Чяо» катта театрида «Манас» операсининг тақдимот маросими хитой тилида қўйилди.
Опера Хитой маданият министрлиги билан Хитой миллий институтининг кўмаги остида қўйилган.
Опера асосида Жусуп Мамайнинг «Манас» китоби олинган. Сценарийни Хитойнинг машҳур биринчи даражадаги сценарист Ван Сяолин ёзган. Операни тайёрлашга икки йил вақт кетган.
Операни сахнага олиб чиқишга Хитойнинг давлат театрининг 100дан ортиқ артисти қатнашган. Операни Қирғизистонннинг элчиси билан бирга 1500 мингдан ортиқ киши кўрган.
Опера икки асосий қисмдан иборат — Манас" ва "Семетей". У Манас билан унинг боласи Семейнинг ғалабаси билан ҳарбий солҳиятини баён қилади. Шунингдек, операда қирғиз халқининг урф-одатлари кўрсатилган.
«Манас» — йирик қирғиз эпоси. У инсониятнинг маданий мерослари рўйхатига ва «дунёдаги энг йирик эпос» қатори Гиннес китобига кирган.
Муаллиф: Айзирек Иманалиева
Сурат: Қирғизистон ТИМнинг сайтидан олинди.