Ўш вилояти: Маршрут таксиси оғир юк ташувчи автомобил билан тўқнашиб, бир киши ҳалок бўлди

609

Ўзган районининг Ана-Қизил қишлоғидаги Бишкек-Ўш йўлида салонида йўловчилар бор «Мерседес-Бенц» русумидаги кичик автобус оғир юк ташиган машинани бориб урган. Йўл ҳалокатида бир киши ҳалок бўлиб, яна иккиси жабрланди.

Йўл ҳалокати 28-сентябрьдан 29-сентябрга ўтар кечаси Ана-Қизил қишлоғидаги Бишкек-Ўш йўлида бўлган.

Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг маълумотига кўра, «Мерседес-Бенц» русумидаги кичик автобус йўл четида турган «Вольво» русумидаги оғир юк ташувчи машинани бориб урган.

«Кичик автобуснинг ҳайдовчиси билан иккинчи йўловчиси жабрланган. Улар касалхонага ётқизилди», — деб билдиришди ФҲМнинг матбуот хизматидан.

Ўш вилоятининг ИИБдан билдиришича, кичик автобус ҳайдовчисининг айтишича, йўл ҳалокати у рулда ухлаб қолгани учун содир бўлган.

Машиналар жарима майдонига етказилиб, тергов бормоқда.

 

Муаллиф: Метин Жумагулов