Бишкек: Афғонистонлик фуқаро билан юргани учун қизга қўл кўтарган шахсга жиноий иш қўзғалди

657

Милиция Бишкекнинг Ўш бозорида афғонистонлик йигит билан сайр қилиб юрган ўзига нотаниш қизга тарсаки солган шахсга нисбатан жиноий иш қўзғади. Тергов давом этмоқда, ундан ҳеч қаерга кетмаслик бўйича тилхат ёздирилиб қўйиб юборилди.

Бишкек ШИИБнинг матбуот котиби Адил Оморов Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида жиноий иш «Бебошлик» моддаси бўйича очилганини билдирди.

Унинг айтишича, тергов давом этмоқда, бироқ гумондор фуқародан ҳеч қаерга кетмаслик тилхати олиниб, қўйиб юборилди.

«"Бебошлик" моддасининг биринчи банди тергов вақтида қамоққа олишни билдирмайди», — деди Оморов.

Воқеа 11-сентябрда бўлган ва журналист Владимир Цай томонидан тасвирга олинган

Қизга ҳужум бўлгандан кейин у зудлик билан атрофига йиғилган одамларга бу нарсани у «қирғиз қизлари чет элликлар билан учрашмаслиги учун» қилаётганини айтган.

Ҳужум қилган одам ўз навбатида жабрланувчи қизни «болта билан чопишини» айтиб қўрқитган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ҳужум қилган киши билан жабрланувчини яқин жойдаги милиция бўлимига олиб кетишган, бу ерда улардан тушунтириш хати олиб, иккичини қўйиб юборишган.

Этник қирғиз қизларнинг чет элликлар билан ёки бошқа лар вакиллари билан муносабатда бўлгани учун ҳужумлар доим бўлиб туради, бироқ уларнинг ярмигина ОАВлари орқали эълон қилинади.

Бу вақтгача Россияда ишлагани кетган қирғиз қизларига бўлган бир нечта ҳужумлар жуда қаттиқ танқид қилинган. Қолаверса Россияда қирғизларнинг диаспорасида қизларни калтаклаётганини тасвирга олган «Патриотлар» гуруҳи тузилган.

Қирғизистонннинг Москвадаги элчилигининг маълумотига кўра, шу гуруҳнинг етти аъзоси одамларни ўғирлаш ва калтаклаш факти бўйича жиноий жавобгарликка тортилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева