Суд Сапановни шартли турда икки йилга ҳукм қилиб, қамоқдан озод қилди

866

Бишкек шаҳар суди журналист Сапановни тўрт йилга турмага кесиш ҳукмини икки йил шартли равишда жазо ўташ муддатига ўзгартирди. Журналист суд залидан озодликка чиқарилди.

Суд мажлисида бўлган фуқаровий фаол Адил Турдукулов 29-сентябрда Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, суд журналистни турмага кесиш ҳукмини бекор қилиб, шартли равишда икки йилга кесиш ҳукмини чиқарганини билдирди.

«Судда унинг тарафдорлари жуда кўп бўлди. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Мен суд барча ҳолатларни ҳисобга олиб, адолатли қарор чиқарди деб ўйлайман. Бироқ уни тўлиқ оқлашмагани ачинарли», — деди Турдукулов.

Биринчи май район суди 12-сентябрда уни 4 йилга кучайтирилган тартибдаги қамоққа кесган. Ҳукм чиқарилгандан кейин Сапанов зудлик билан суд залида ушланган.

Суд Сапановнинг «Ҳизр санжырасы» китобини ислом динидагилар билан насронийлар ўртасида «динлар аро низони» қўзғатишга йўналтирилган деган прокурорларнинг сабабларига ишонган.

Сапанов ўзи унга қўйилган айбловларга рози эмас, у ўз фикрини айтганини билдирган.

Ҳақиқатчи Кубат Оторбаев журналистга нисбатан чиқарилган ҳукмни «шафқатсизликка қайтиш» деб атаб, судларни Сапановни қамоқдан бўшатишган чақирган.

Ҳалқаро «Чегарасиз мухбирлар» ташкилоти Сапановга нисбатан ҳукмни айтиб, қирғиз ҳукуматини ундан айбларни олишга чақирган.

Сапанов ўз китобида нимани ёзган?

Муаллиф ўзининг китобида Қуръондаги донишманд Ҳизр худо бўлиб ҳисобланиб, Оллоҳ шайтон бўлиб қоладими деб мҳсавол қўйган.

Шунингдек муаллиф қирғизларнинг қадимий диний эътиқодларини ўрганиб, диний ходимлар элга Оллохга ишонишни таңуулап жатат деб хулоса чиқарган.

Китобнинг чоп этилишига норози бўлган Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармасининг вакиллари бош прокуратурага ариза ёзишган. Дин бошқармаси Сапановнинг китоби мусулмонларнинг диний қадриятларини камситади деб билдирган.

Шундан сўнг бош прокуратура Сапановга қарши жиноий иш қўзғаган. Сапанов ўзи эса сўз эркинлигига ва қабул қилинган гипотезалар бўйича шубҳаланишга ҳаққим бор деб ҳисоблайди. Унинг айтишича, китобда динлар аро жанжалга олиб борадиган маълумот йўқ.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари Сапановнинг уйида 8-февралда тинтув ўтказиб, унинг кини, уяли телефонини ва китобларини олиб кетган.

Муаллиф: Метин Жумагулов