Тожикистон: Кутубхоначига тўйга ортиқча меҳмон чақиргани учун 1500 доллар жарима солинди

692

Тожикистон миллий кутубхонасининг собиқ директори Сайфиддин Назарзодага «Анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни бузгани учун 1500 доллар жарима солинди.

Душанбанинг Исмоил Сомоний тумани суди қарорига биноан, Сайфиддин Назарзоданинг қудаси Тожиддин Ҳабибуллоев ҳам ҳажми камроқ бўлса-да, жарима тўлайди – 5 минг сомони ёки $560.

Суд процесси давомида Назарзода ва унинг адвокат суд олдиндан режалаштириб ўтказилаётгани, Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ва Душанбе шаҳри прокуратураси эса Назарзодага қарши иш қўзғатиб, даъвогарнинг ҳуқуқларини бузганлигини ҳақида шикоят қилди.

Сайфиддин Назарзода қонун бўйича меҳмонлар сони 150 кишидан ошмаслиги кераклигига қарамай, ўғли Фирдавснинг тўйига, пойтахтнинг «Шоира Люкс» ресторанига 300 дан ортиқ меҳмон таклиф қилган, деб ҳисоблайди Молиявий назорат ва коррупцияга қарши кураш агентлиги.

Сайфиддин Назарзода 21 сентябрь кунги суд мажлисида тантана келиннинг ота-онаси томонидан ташкил қилингани, Назарзоданинг ўзи эса меҳмонларни ресторанга киришда кутиб олган шахслар орасида бўлганини баён қилди. Унинг сўзларига қараганда, куёвнинг уйидаги нишонлашга 50 киши, қиз тўйига эса 70 киши таклиф қилинган.