Бишкек: Суд фаолларга «Тоза сайлов учун» пиёда юриш ўтказишни таъқиқлади

657

Бишкекнинг Октябрь район суди фаолларга «Адолатли сайлов учун» тинчлик юришини ўтказишни таъқиқлади. Суд ўзининг таъқиқини президент сайловига тайёрланишга боғлиқ деб тушунтирди. 

Пиёда юриш 30-сентябрда Бишкекда ўтиши керак эди. Бироқ 26-сентябрда Бишкекнинг Октябрь район суди пиёда юриш ўтказишни таъқиқлаган.

«Жорий йилнинг 20-сентябридан 20-октябргача президент сайловини ўтказиш вақтида Октябрь районининг барча йўлларида турли тадбирларни унинг ичида тинчлик акцияларини, пиёда юришларни ўтказиш таъқиқланади», — деб айтилади суднинг қарорида.

Судда 2017-йилнинг 20-октябригача турли оммавий акцияларни таъқиқлаш бўйича Биринчи май район судининг хулосасига таянишмоқда.

Пиёда юриш ташкилотчиларининг бири ва КСДП партияси ёшлар қанотининг собиқ Ренат Самудинов суд қарорини «ноқонуний» деб топди.

«Улар бу нарсани биз шаҳарни айланиб чиқмаслигимиз учун атайлаб қилишди. Район судининг қарорини ноқонуний ва антиконституция деб ҳисоблайман, сабаби қонун бўйича сўз эркинлиги чекланмаслиги керак», — деди Самудинов Kloop.kgга берган интервьюсида.

Фаоллар пиёда юриш ўрнига 30-сентябрда Ахунбаев билан Шабдан-Ботир (собиқ Олмота) кўчаларининг кесилишидаги боғда тинчлик митингини ўтказишга қарор қилишди.

«Биз адолатли, овозларни сотиб олиш учун маъмурий ресурсдан фойдаланмаслик талаби билан сайлов ўтказишни талаб қилиб митинг ўтказамиз», — деди Самудинов.

Бу вақтгача Самудинов раҳбарлигидаги фаоллар гуруҳи маъмурий ресурсдан фойдаланишга қарши акция ўтказган. Улар 22-сентябрда президент сайловида талабаларни маъмурий ресурс таъсирига учрамаслик учун Бишкекнинг уч давлат ўқув юртларига боришган.

Бироқ барча ўқув юртнинг фаоллари университет кампусларига киритишмаган. Улар бу нарсани «ўқиш жараёнини бузишади» деб тушунтиришган. Шунингдек университетларнинг вакиллари уларнинг олийгоҳларида маъмурий ресурсдан фойдаланилмаганини билдиришган.

Муаллиф: Метин Жумагулов