Мэрия 2020-йилга қадар Бишкек ҳудудини кенгайтиришни режалаштирмоқда

677

Бишкекнинг ғарб ва шарқ томонларини кенгайтириш режаси шаҳарни 2017-2020-йилгача ривожлантириш лойиҳасида ёзилган. Пойтахтни кенгайтиришнинг асосий сабаби — аҳоли сонининг тинимсиз ўсишида.

Ривожлантириш режасига кўра, Бишкекнинг чегаралари шарқ билан ғарб томонларида кенгайтирилади — бу ерга янги бинолар қуриш режалаштирилмоқда.

Бишкек ҳукумати ҳозирги Сокулук билан Аламудун районларини пойтахтга қўшиш имконини кўриб чиқишмоқда.

Бишкекни шимол билан жануб томонларини кенгайтириш таъқиқланган, сабаби пойтахтнинг шимолдаги районлари 10 балл сейсмик, жануб қисми эса тектоник ёрилиш ҳудудларида жойлашган.

Ҳукумат пойтахтни кенгайтиришнинг асосий сабаби аҳолининг тинимсиз ўсишига боғлиқ деб айтишмоқда.

Бишкек аҳолисининг сони 2017-йилнинг январига нисбатан 1,1 млн одамдан ортган. Тахминлар бўйича 2020-йилгача бу кўрсаткич 1,2 миллионгача ўсади.

«Бу шаҳарни мажбуриятларига босимни ортишига олиб келади ва бу бўйича ҳозирдан ўйлана бошлаш керак», — деб айтилади ҳужжатда.

Бироқ пойтахт чегараларини кенгайтириш ишларини бошланиши бўйича аниқ маълумотлар очиқланмади. Ҳозирда Бишкекнинг чегараси 160 квадрат метрни ташкил қилади.

Муаллиф: Ислам Розиев