Янги туғилган боласини ўлдиришда гумон қилиниб қўлга олинган аёл Бишкек милициясининг вақтинча сақлаш изоляторида ўз жонига қасд қилган. Бу вақтгача унинг гўдагининг жасадини пойтахтнинг янги участкаларининг бирида чиқинди солинган челакдан топишган.
Аёлнинг жонсиз танасини 23-сентябрда Бишкек ШИИБнинг изоляторида топишган. Милициянинг матбуот хизматидан Kloop.kgга билдиришича, бу аёл ўзини-ўзи ўлдирган.
Воқеа сабаблари ҳозирча номаълум. Матбуот хизматининг маълумотига кўра, мазкур факт бўйича экспертиза тайинланди.
Ҳалок бўлган аёл ўз боласини ўлдиришда гумон қилинган. Гўдакнинг жасади 14-сентябрда Киркомстром ҳудудида чиқинди солинган челакдан топилган. Бир ҳафта ўтиб милиция боланинг онасини ушлаб, вақтинча сақлаш жойига олиб келган.
Унга қарши «Онанинг янги туғилган боласини ўлдириши» моддаси бўйича жиноий қўзғалган, уни уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қаралмоқда эди.
Муаллиф: Даниил Хашковский