Сайлов-2017: Торобаев «Ала-Тоо 24» ва «Кабарлар»ни провакацияда айблаб, уларни аккредитациядан маҳрум қилишни талаб қилмоқда

672

Бакит Торобаев штаби «Ала-Тоо 24» телеканали билан «Кабарлар» сайтини аккредитациядан маҳрум қилишни талаб қилди. Президентликка номзоднинг фикрича, ОАВ «Онугуу-Прогресс» партиясининг вакили ҳақида ҳақиқатга тўғри келмаган видеони тарқатиб юборган.

Президентликка номзод Бакит Торобаевнинг марказий штаби билдиришича, «Ала-Тоо 24» билан «Кабарлар» эълон қилган видео — провокация ва «Онугуу-Прогресс» партиясига алоқаси йўқ.

«Пайдо бўлиши гумон бўлган лавҳанинг жуда тезлик билан тарқатилиб ва КТРК марказий телеканалда намойиш қилиниши, ҚР Президентлик лавозимига номзод Бакит Торобаевнинг шаънига салбий таъсир қиладиган иш деб қабул қиляпмиз», — деб айтилади штаб билдирувида.

Торобаевнинг вакили пул бериб сайловчиларнинг шахсий маълумотларини билишга ҳаракат қилгани тасвирга олинган видео 23-сентябрда эълон қилинган.

«Кабарлар» сайтида видео «Онүгүү партиясининг ташвиқотчилари пул тарқатаётган видео чиқди» деган номда чиққан.

Сиёсатчининг штаби билдиришича, шу куни кечга яқин «Ала-Тоо 24» телеканали «Торобаевнинг ташвиқотчилари сайловчиларни сотиб олмоқда» деган ном билан видеони кўрсатишган.

«Кабарлар» сайтида эса видео олиб қўйилган, бироқ у ижтимоий тармоқларда сақланиб қолиб сиёсий гуруҳларда эълон қилинмоқда.

Торобаев штаби КТРК жамоатчилик каналдан тўлиғи билан «ҚИрғизистон фуқароларининг жамоатдчилик фикрини ўзгартиришга йўналтирилган сиёсий инструментга айланиб қолди» деб билдирмоқда.

«Биз, мазкур видео лавҳани КТРК каналида намойиш қилинишига баҳо бериш ва КТРК канали билан "Кабарлар" сайтини аккредитацияларини бекор қилиш бўйича марказий сайлов комиссиясига махсус ариза билан мурожаат қиламиз», — деб билдиришди номзоднинг штабидан.

Марказий сайлов комиссияси Торобаевнинг аризасини кўриб чиқиб, тез орада эълон қилинган видео лавҳага ҳуқуқий баҳо беради.

Ҳозирча КТРКнинг бош директори Илим Карипбеков билан боғланишнинг имкони бўлмади.

ОАВларига қарши даъво

Торобаев МСКга ОАВларига қарши ариза берган ягона президентликка номзод эмас.

Бу вақтгача 21-сентябрда президентликка номзод Бабановнинг сайлов олди штабидан КТРКни саёсатчини «қоралаган» маълумот тарқатгани учун судга беришини билдирган. Бироқ ҳозирча сиёсатчининг штаби аниқ қайси материали судга мурожаат қилишга сабаб бўлганини аниқламаган.

Бундан ташқари президентликка номзод Бабановнинг вакиллари МСКдан «Вечерний Бишкек» нашрини сайловда аккредитациядан маҳрум қилишни талаб қилишган.

Бабановнинг мухтор вакили Эрик Ирискулбеков Kloop.kgнинг журналистига берган интервьюсида нашрга эълон қилинган «Можароли "Хавфсиз шаҳар" ёки Номзод нима ҳақида сўзламайди (О чем молчит кандидат?)» номли материаллари ҳақиқатга мос келмаслигини билдирган.

«У [мақола]шубҳасиз тасдиқламаган маълумотни билдиради. Лойиҳанинг амалга ошмай қолишига сабаб бўлган одамлар, объектив сабаблар бўлган. Бироқ бу нарсада Бабановнинг айби йўқ эди. Мана уш нарсаларни улар ўзгартиришмоқда», — деган Ирискулбеков.

Аввалроқ Бабанов президентлик сайловига номзод бўлгандан сўнг МСКга беш қирғиз маълумот манбаасига қарши ариза билан мурожаат қилишган. Улар: argument.kg, gezitter.org, chagylgan.kg, tikenek.org ва 24.kg. Бабановнинг вакиллари бу нашрларни «ёлғон» билан «низо қўзғатишда» айблашган.

Ҳукуматнинг партияси КСДПдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбеков 20-сентябрда Бишкекнинг Свердлов район судига мурожаат қилган. У ўз номуси билан шаънини ҳимоя қилиш учун «24.kg» нашри билан собиқ депутат Кабай Карабековга қарши ариза берган.

Кабай Карабеков. Сурат: Азаттык

Даъво «24.kg» сайтининг «Нуқтаи назар» рубрикасидаги «Сочига сафар. Кремлга меросхўр нимаси билан яхши эканлигини қайта тушунтирадими?» номли мақолага тегишли бўлган.

Карабеков ўзининг мақоласида Жээнбековнинг қариндошларини Арабистоннинг радикал ташкилотлари билан алоқаси бор деб ёзган. Президентликка номзод жавобгарлардан материални бекор қилиш билан бирга маънавий зарар қатори 5 млн сомдан талаб қилган.

Президент сайлови 15-октябрда бўлади. Президентлик лавозими учун жами 13 номзод курашмоқда.

Муаллиф: Александра Титова