Элмира Ибраимова Сариевнинг штабидан кетди

559

Ҳисоб палатасининг собиқ раисаси Элмира Ибраимова президентликка номзод Темир Сариевнинг сайлов олди штабининг етакчиси хизматидан кетаётганини билдирди.

Ибраимованинг айтишича, Қирғизистоннинг ривожланиши бўйича Сариев билан фикрлари «ўзгарганлиги» сабабли штаб етакчиси лавозимидан кетишга қарор қилган.

«Бугунги кунда бизнинг фикрларимиз бутунлай ўзгариб кетди. Мен ўзим учун сиёсий конъюктура фойдасига идеология позициясини алмашишини тўғри келмайди деб ҳисоблайман», — деб ёзган у.

Ибраимова июнь ойининг бошида Сариевнинг штабига раҳбарлик қилган. Айни дамда «Ак шумкар» партиясидан уни «тажрибаси билан сиёсатнинг кафолати», Темир Сариевга «шубҳасиз олий давлат лавозими учун курашишга имкон беради» деб билдиришган.

Ибраимова президент Алмазбек Атамбаевнинг бошқарувини танқид қилган сиёсий иқтисодчи қатори маълум.

У 2016-йили бош қонунга ўзгартириш киритишга қарши чиққан сиёсатчиларнинг қаторида бўлган.

Амалга ошмаган иттифоқ

Темир Сариев — уч асосий президентликкаа номзодларнинг бири. Унинг асосий рақиблари бўлиб ҳукуматдан номзод Сооронбай Жээнбеков билан собиқ премьер-министр Омурбек Бабанов ҳисобланади.

Сариев бирлашиш бўйича уч номзод  билан сўзлашувлар олиб борган. Улар сайлов олдидан бир партия остида бирлашган сиёсатчилар Бакит Торобаев, Адахан Мадумаров, Камчибек Ташиев ва Ахматбек Келдибеков.

Бироқ уларнинг янги партияси тарқаб кетган, сабаби Ташиев Жээнбековни қўллаб, кейинчалик президентлик сайловидан ўз номзодини олган.

Шундан сўнг Торобаев Бабанов билан бирлашган. Келдибековни эса судланганлиги бекор бўлмаганлиги сабабли сайловдан четлатишган.

Жорий йилнинг 15-октябрида бўладиган президентлик сайловида ҳозирда 13 киши курашмоқда.

Муаллиф: Анна Капушенко