Ўш области: Таъмагирлик учун милициянинг уч ходими ишдан олинди

624

Ўш вилоятининг Чон-Алай район ОИИБнинг уч милиционери таҳдид қилишгани учун хизматдан олинди.

Ўш милициясининг матбуот котиби Жанна Сатарбаева Kloop.kgнинг мухбирига берган интервьюсида ички текширув ишларини олиб бориш вақтида уч милиционернинг айблари исботланганини билдирди.

«Улар эгаллаган хизматларидан четлатилди ва бундан кейин милицияда ишлашмайди», — деди у.

Сатарбаеванинг айтишича, милицияга старшина, катта ва кичик лейтенант лавозимидаги ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари таҳдид қилиб пул талаб қилган фуқаро мурожаат қилган.

Бу воқеадан кейин район прокуратура билан ИИМнинг шахсий хавфсизлик бошқармаси ички текширув олиб борган, натижада таҳдид бўйича билдирув тасдиқланган.

Бундан ташқари гумондорлар Тожикистондан қайтиб келаётган Қирғизистон фуқароларига нисбатан таҳдид қилиб юришгани аниқланган. Ҳозирча милиционерларнинг ишидан жабрланганларнинг аниқ сони номаълум.

Хизматдан четлатилганлар ишлаб юрган Чон-Алай район ОИИБнинг раҳбариятига нисбатан хизмат бўйича тартибга чақириш ишлари олиб борилди.

Муаллиф: Александра Титова