Ўш: Соцфонднинг ходимлари маошига ноқонуний мукофотларни қўшиб олишган

655

Ўш вилоятининг прокуратураси Ўзган районидаги ижтимоий фонднинг ходимларига қарши жиноий иш қўзғади. Улар маошларига қўшимча сыйакы билан устама тўловларни чегириб олишган.

Прокуратуранинг маълумотига кўра, ижтимоий жамғарманинг ходимлари 2014-йилнинг бошидан 2017-йилнинг июнь ойигача васийлик аъзолари пулларини йиғиш бўйича квартал ва йиллик кўрсаткичларни бажармаганига қарамасдан ўзларига ноқонуний қўшимча ҳақларни чегиришган.

Ўзган район ижтимоий фонд ходимларининг маошларига ишлаган йиллари учун умумий 1 млн 677 минг сом миқдорида ноқонуний сыйакы билан қўшимча тўловлар қўшилган.

«Лавозимни суистеъмол қилиш» ва «Масъулиятсизлик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Марат Абдикаликов