Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи президентликка номзод Сооронбай Жээнбековни сайланглар деб ундаган вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билан аввалги муфтий Чубак ҳожига Жалиловга берилган аризани кўриб чиқди. Ҳозирча бу ариза бўйича сўнги қарор қабул қилмаган.
МСК вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билан собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов балки тарғибот қоидаларини бузиши мумкин дейилган аризаларни кўриб чиқди.
Дуйшонбек Зилалиевга даъво
Интернетда 19-сентябрда Зилалиев Боткен вилоятининг маъмурияти олдида ҳукуматнинг КСДПдан президентликка номзод Сооронбай Жээнбековга овоз беринглар деб ундаган аудио ёзув эълон қилинган.
Сўзлашувда Зилалиев турғунлар давлат бюджетидан маош оляпсизлар деб қўшимча қилган.
«Сизлар давлатдан, бюджетдан маош оляпсизлар. Мен сизларни сув ичган қудуғингизга тупурмаслигизни илтимос қиламан», — деган у.
Қирғизистон қонунлари бўйича давлат ходимлари ўзича бир номзодга жеке артыкчылык бериб, уларга овоз беришга ундашга ҳақлари йўқ.
Премьер министр Сапар Исаков вице-премьер-министрга ҳайфсан эълон қилиб, уни сайлов бўйича штаб етакчиси хизматидан четлатган.
МСКнинг ишчи гуруҳининг йиғинида вице-премьер-министр Дуйшонбек Зилалиев билдиришича, унинг сўзи ОАВлари учун эмас шахсий фикрни билдириш эди.
«Мен ташвиқот қилмаганман, бу ҳақда бир неча марта айтганман. Бу оммавий ахборот воситалари учун эмас, бу қисқа гуруҳнинг одамлари учун айтилган шахсий фикрим бўлган», — деди у.
Бу вақтгача Зилалиев унинг сўзлари «сўзнинг өздүн маанисинен суурулуп алынганын» билдирган.
«Агар гувоҳлардан сўрасак, улар мен бошқа одамларни ҳам саволларига жавоб бераётганимни тасдиқлашади. […] Мен суҳбат давомида бир неча марта менинг сўзимни ташвиқот қатори қабул қилмасликни таъкидлаб айтганман. Мен хизмат одами қатори эмас, шахсан ўзимнинг фуқаролик фикримни билдирганман», — деди у.
Чубак ҳожи Жалиловга даъво
Собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов Соооронбай Жээнбековни сиёсатчи Жалолобод вилоятининг Барпи қишлоғида сайловчилар билан учрашган вақтда қўллаган.
Жалиловга қарши ариза берган фаол Адил Турдукулов МСКга Жээнбековнинг штабига огоҳлантириш беришни илтимос қилган, сабаби улар бу нарсага қонун йўл бермаслигини билиб туриб, Жалиловни чақиришган.
Ишчи гуруҳ вакилларининг айтишича, улар Чубак ҳожи Жалилов бирор бир хизматда ишлайдими йўқми билиш учун Қирғизистоннинг мусулмонлар диний бошқармасига сўров жўнатишган.
«Биз Жалилов давлат бюджетидан маош олиб ва давлат ходими бўлиб ҳисобланадими ёки йўқми шуни аниқлашимиз керак», — деб билдиришди МСКдан Kloop.kgнинг мухбирига.
Жээнбековнинг мухтор вакили Жилдиз Сманбаеванинг билдиришича, бу ишни Камчибек Ташиевнинг штаби уюштирган, шу сабабли Жээнбеков бу сайловчилар билан бўлган учрашувга жавобгар эмас. Шунингдек Чубак ҳожи Жалилов меҳмон қатори чақирилганини айтди.
МСК бирор бир қарор чиқармади
Ишчи гуруҳ икки ариза бўйича бирор бир қарор чиқармаган.
МСКнинг матбуот хизматидан Kloop.kgнинг мухбирига билдиришича, улар аризаларни кўриб чиқишган ва натижани МСКнинг йиғинида қабул қилишади. Кейинчалик қарор чиқариш бўйича сўровни ҳукуматга ўтказиб беришади.
«Вице-премьер-министрнинг ҳаракатига юридик баҳо бериш керак. Биз бу масалалрни МСКнинг йиғинига олиб чиқмоқчимиз. Шундан сўнг ҳукуматга жўнатамиз, премьер-министрга. Улар қарор чиқаришади», — деб айтишди МСКдан.
Муаллиф: Айдай Эркебаева