Тўкмоқ: Милиция терракт уюштиришни режалаштираётганларни қўлга олди

649

ИИМ билан МХДҚ Қирғизистоннинг президентлик сайловида терракт уюштиришни кўзлаган Тўқмоқнинг уч турғунини қўлга олди. Ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг айтишича, қўлга олинганлардан экстремистик руҳдаги китоб билан портлаткичлар топишган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ходимлари қўлга олинганларнинг учови ҳам таъқиланган экстремистик ташкилот аъзолари деб айтишмоқда, бироқ аниқ қайси ташкилот эканлигини айтишмаган.

ИИМнинг маълумотига кўра, икки эркак киши билан бир аёл президент сайловида терракт уюштирмоқчи бўлишган.

Мазкур муассасанинг матбуот хизмати билдиришича, тинтув вақтида қўлга олинганлардан экстремисстик китоблар, видеоматериаллар, портлаткичлар ва ўқ отувчи қуроллар топилган.

Гумондорлар тергов изоляторига қамоққа олиниб, уларга «миллатчилик, диний ёки ҳудудлар аро низони қўзғатиш» ва «Ўқ отувчи қурол-яроқларни ноқонуний сотиб олиш, ўтказиб бериш ва сақлаш» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалди.

Муаллиф: Метин Жумагулов