Нью-Йорк: Эрдоған сўзлаётганда муштлашув юз берди

725

Нью-Йоркда Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған нутқ сўзлаётганда унинг тарафдорлари билан рақиблари орасида муштлашув содир бўлди. Америка полицияси беш кишини қўлга олганини билдирмоқда.

Эрдоған Нью-Йоркда 21-сентябрда миллий турк-америка комитетида нутқ сўзлади.

Келишмовчилик турк лидери сўзлаётган вақтда шу ерда ўтирганларнинг бири «Сен террористсан! Кет мени юртимдан!» деб қичқириб юборгандан сўнг бошланган. Унга президент Эрдоғаннинг тарафдлорлари ҳужум бошлаб, назоратчилар бу кишини залдан чиқаришга ҳаракат қилишган.

Шунингдек назоратчилар президентнинг тарфдорлари муштум, бут, байроқлар билан калтакланган кишини залдан чиқаришган. Ҳозирча Эрдоғаннинг тан соқчилари қатнашганми йўқми аниқ маълумот йўқ.

Америкалик ОАВларининг маълумотига кўра, полиция беш одамни ушлаган.

Қўлга олинганларнинг бири The New York Times нашрига берган интервьюсида улар «трк давлатининг ҳарбий жиноятларига ва курд элининг ҳуқуқлари бузилаётганига» эътибор қаратишларини истаганини билдирган.

«Эрдоғанни эркин сўзлашга имкони бўлмаслиги керак. Биз унга тўсқинлик қилмоқдамиз, сабаби америкаликлар турк давлати ўзини бизни иттифоқдошимиз қатори кўрсатаётганини ва бизнинг Суриядаги Ислом давлатига қарши курашаётганимизда муаммо яратиб, тинч яшаётган аҳолини йўқ қилаётганини билиши керак», — деди Меган Бодерет

Бу турк лидерининн тарафдорлари билан рақибларининг биринчи марта муштлашиши эмас. 2017-йилнинг май ойида Эрдоғаннинг Вашингтонга бўлган сафарида унинг тан соқчилари қаршилик акциясига чиққанларни калтаклашган.

Муштлашув кузатувчи ҳодимларининг бири намойишчиларнинг биридан курдлардан «Демократик бирдамлик» партиясининг байроғини тортиб олишга ҳаракат қилгандан кейин бошланган. Қарама-қарши айтишувдан сўнг турк президентининг тан соқчилари қаршилик намойишига чиққанларни калтаклай бошлашган.

Тўққиз одам турли даражада тан жароҳатларини олишган. Полиция икки митингчини ушлаб, бирига полицияга ҳужум қилиш бўйича айб қўйилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп Сурияда Ислом давлатига қарши курашаётган курдларни қўллайди. Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоған курд халқини «террористлар» деб атаб, уларнинг Суриядаги позицияларига бир неча марта ҳаводан ҳужум қилган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева