Ҳукумат Бишкек — Қора болта авто йўлини реконструкция қилиш учун деярли икки минг дарахтни кесди. Умумий уч минг дарахтни кесиб, уларнинг ўрнига тўрт минга яқин кўчат экишни режалаштирмоқда.
Йўл транспорт министрлиги билдиришича, Бишкек — Қора болта йўлида 1 минг 905 дарахт кесилди.
Ҳукумат йўл четида умумий уч минг дарахтни кесиб, уларнинг ўрнига тўрт мингдан ортиқ кўчат экишни ваъда қилмоқда.
Таъмирдан ўтадиган йўлнинг умумий узунлиги 52 чақиримни ташкил қилади.
Бишкек — Қора болта йўлини реконструкция қилиш учун Осиё тараққиёт банки 100 млн доллар миқдорида насич билан грант ажратган. Қирғизистон томонидан қўшимча молия 28 млн долларни ташкил қилган.
Йўлни таъмирлаш ишларини Хитойнинг «Чайна Рейлвей» компанияси олиб бормоқда.
Йўлларни таъмирлаш учун дарахтларнинг кесилиши
Ўлка ҳукумати йўлларни таъмирлаш ва кенгайтириш мақсадида бир неча марта дарахтларни кесган.
Иссиқ кўл вилоятида 2016-йилнинг июнь ойида Балиқчи-Қорумду йўлини таъмирлаш ва жаҳон кўчманчилар ўйинини ўтказиш мақсадида Раппопорт аллеясидаги дарахтларни кесишган. Унда ҳукумат умумий 704 терак билан қора ёғочларни кесган.
Улар 2017-йилнинг мартида янги аллея экишни ваъда қилиб, муҳокамага бир неча лойиҳани олиб чиқишган. Ҳозирча у ерда янги дарахтларни экиш ишлари бошланмаган.
Энг катта йўқотишга Бишкекнинг дарахтлари дучор бўлган. Шаҳарда сўнги ярим йилда йўлларни кенгайтириб таъмирлаш учун 800дан ортиқ дарахт кесилган. Яна 49 кўчада реконструкция ишларини олиб бориш учун қўшимча етти минга яқин дарахтларни кесилиши режалаштирмоқда.
Ҳукумат кесилган дарахтнинг ўрнига 11 минг кўчат экиб беришни ваъда қилишмоқда.
Экологларнинг айтишича, кўп йиллик қора ёғочлар билан эманларни кесиб, шаҳарга доим чиройли декоратив бўлган ўсимликларни экишади, бироқ улар ҳавонинг тозаламайди. Пойтахтда қолган яшил фонд ҳавони аралашма зарарли моддалардан тозалашга кучи етмайди.
Муаллиф: Айдай Эркебаева