Чубак Жалиловнинг Жээнбековни қўллаши тарғибот қоидаларини бузган бўлиши мумкин

627

Марказий сайлов комиссияси Чубак ҳожи Жалиловнинг ҳукумат номзоди Сооронбай Жээнбековга овоз беринглар деган чақириғини тарғибот қоидаларини бузганлик деб аниқлади. Огоҳлантириш учрашувни уюштирган бошқа президентликка номзод Камчибек Ташиевга берилди.

МСКнинг ишчи гуруҳи тарғибот қоидаларини бузгани учун президентликка номзод Камчибек Ташиевга ёзма равишда огоҳлантириш берди.

МСКнинг версияси бўйича собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов Жээнбековга овоз беринглар деб Жалолобод вилоятининг сайловчиларини ундаган учрашувини Ташиев уюштирган.

МСК Жалиловнинг ўзини жавобгарликка тортмасдан, Дин ишлари бўйича давлат комиссияга барча конфессиядаги диний арбобларни тарғибот ишларина қатнаштирмаслик талаби билан мурожаат жўнатишга қарор қилди.

Шунингдек Жээнбеков ҳам жавобгарликка тортилмади. Жээнбековнинг мухтор вакили Жилдиз Сманбаеванинг айтишича, Ташиев уни тадбирга меҳмон қатори чақирган.

Бу вақтгача Камчибек  Ташиев Жээнбеков фойдасига сайловдан ўз номзодини олишини билдирган.

Аввалроқ 20-сентябрда YouTube фойдаланувичис Турусбек Матиев Жээнбековнинг Жалолобод вилоятининг Барпи қишлоғидаги сайловчилар билан бўлган учрашувидаги видеони эълон қилган. У учрашувда собиқ муфтий Чубак ҳожи Жалилов ҳукумат номзодига овоз беринглар деган чақириқ билан сўзлаган.

Фуқаровий фаол Адил Турдукулов Жалиловднинг ҳаракатлари билан Жээнбековнинг сайлов олди штаби устидан МСКга арзланган. Унинг билдиришича, бу тарғибот қоидаларини бевосита бузиш, сабаби диний арбобларни ташвиқот олиб боришга ҳуқуқи йўқ.

Муаллиф: Айдай Эркебаева