Норин: Касал мол гўштидан уч киши куйдургига чалинди

745

Ветеринар ва фитосанитар хавфсизлик бўйича давлат инспекцияси билдиришича, Норин вилоятининг Байзак қишлоғида уч одам куйдурги юқтириб олган. Қишлоқда 14 кунлик карантин эълон қилиниб, жабрланганларнинг соғлиги тикланмоқда.

Давлат инспекицясининг директори Калисбек Жумаканов Kloop.kgга билдиришича, Норин вилоятининг От-Боши районидаги Казибек қишлоғида сентябрнинг бошида куйдурги касаллиги рўйхатга олинган.

Унинг айтишича, 31-августда ҳайвонлари учун тозалик меъёри сақланмаганлиги учун куйдурги юқтирган сигир ўлган.

Жумаканов мана шу ҳолатдан сўнг сигирнинг эгалари бўлган уч киши куйдурги юқтириб олганини айтди. Сигирнинг эгалари уни ўлигини йўқ қилиш ўрнига ветеринар меъёрларни бузиб, молни сўйишган. Улар гўштни истеъмол қилибгина қолмасдан, уни сотишган ҳам.

«Уларга касалланган гўштни тарқатиш ва ветеринар нормаларни бажармагани учун жиноий иш қўзғалди. Ҳозирда милиция текширув олиб бормоқда», — деди Жумаканов.

Қишлоқда 14 кунлик карантин киритилди. Шифокорларга касалликни юқтириб олиши мумкин бўлган аҳоли билан ҳайвонларни эмлаш топшириғи берилди.

«Ҳозир хавф йўқ, бу уч одам ҳам эмланиб, ҳозирда соғлиги тиклана бошлади. Мол сўйилган жойга бетон қуйилди. Касаллик сабабли яқин орадаги ҳудудларда зарарсизлантириш ишлари олиб борилди», — деди у.

Қирғизистонда сўнги йиллари 50дан ортиқ сибирь куйдурги юқтириш ҳолати бўлган. Одамларнинг кўпчилиги касалланган гўшт истеъмол қилгандан сўнг оғриб қолишган.

Ўлка ҳудудида умумий касалликнинг 554 ўчоғи бор. Давлат инспекциясининг ходимлари ҳар йили деҳқонлар билан тушунтириш ишларини олиб бориб, уларга ҳайвонларни эмлаш бўйича маслаҳат беради.

Сибирь куйдургиси — моллардан одамларга юқадиган жуда хавфли касаллик. Касаллик одамни ишириб, ички органларни яра қилиб, даволанмаса ўлимга олиб келади. Сибирь куйдургиси ўтлаб юрган молга касаллик юқтириб, ерда юз йилгашча яшай олиши мумкин.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: Flickr, Tim Green.